💻 IT соҳасини ўрганмоқчи бўлган ёшлар учун янгилик: эндиликда курсда ўқиш учун сарфлаган маблағининг 50 фоизини қайтиб олиши мумкин
IT Park Ўзбекистон АКТ вазирлиги кўмагида ишга туширилган дастур билан IT-мутахассисларга халқаро сертификат олишга сарфланадиган маблағнинг 50 фоизигача компенсация олиш имкони берилади. Компенсация пулини халқаро IT-сертификатларини олган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари қўлга киритиши мумкин.
Компенсация бериладиган халқаро IT-сертификатларининг тўлиқ рўйхати it-istedod.uz сайтида жойлаштирилган. Компенсация миқдорини ҳисоблаш олинган сертификат IT-мутахассислик даражасига боғлиқ.
Хусусан, бошланғич даражаси сертификатлари учун 30%, ўртача даража учун 40% ва юқори даражадаги IT-мутахассислик сертификатига 50% компенсация тўлаб берилади.
Ушбу халқаро IT-сертификатларни олиш учун онлайн ва оффлайн тарзда курсларни битириш мумкин.