Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети психологи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 15-мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сон қарорининг 11-бандида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўзгаларнинг парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексаларни маънавий-рухий ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш мақсадида университет психологлар ва фаол ёшлардан иборат волонтёрлик гуруҳлари ташкил этилди.
Ушбу волонтёрлик гурухи Тошкент шаҳар “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйида яшайдиган қариялар ва ногиронлиги бўлган беморлар холидан ҳабар олишдан бошладилар. Университет ёшлар етакчиси бошчилигидаги волонтёр ёшлар томонидан концерт дастури ташкил этилди ва барча ногиронлиги бўлган кексаларга университет томонидан хайрия совғалари топширилди. Тадбир кўтаринки кайфиятда якунланди.
“Мурувват” ногиронлар уйи рахбарияти кўрсатилган эътибор учун университет маъмурияига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.