![](https://static.tuit.uz/crop/1/1/850__80_114444217.jpg)
Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “АКТ соҳасида касб таълими” факультетининг “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари Юнусобод туманидаги 9-сонли ихтисослашган умумий давлат мактабига ташриф буюрдилар.
Унда кафедра профессор ўқитувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида замонавий таълим турлари, уларнинг ўзаро интеграция жараёнини янгилаш, ёшларни касбга йўналтириш бўйича давра сухбати ўтказилди.