Кафедраси профессор-ўқитувчилари Юнусобод туманидаги 9-сонли ихтисослашган умумий давлат мактабига ташриф буюрдилар.

  • Home
  • Кафедраси профессор-ўқитувчилари Юнусобод туманидаги 9-сонли ихтисослашган умумий давлат мактабига ташриф буюрдилар.

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “АКТ соҳасида касб таълими” факультетининг “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари Юнусобод туманидаги 9-сонли ихтисослашган умумий давлат мактабига ташриф буюрдилар.

Унда кафедра профессор ўқитувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида замонавий таълим турлари, уларнинг ўзаро интеграция жараёнини янгилаш, ёшларни касбга йўналтириш бўйича давра сухбати ўтказилди.