ДИҚҚАТ ЯНГИЛИК! Ўзбекистон халқаро ислом академиясида янги ва замонавий таълим йўналиши очилди!

  • Asosiy
  • ДИҚҚАТ ЯНГИЛИК! Ўзбекистон халқаро ислом академиясида янги ва замонавий таълим йўналиши очилди!

ДИҚҚАТ ЯНГИЛИК!
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида янги ва замонавий таълим йўналиши очилди!

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янги — “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги очилди.
Мақсад. Юқори технологияларнинг жадал ривожланиши мавжуд ахборотдан самарали ва ўрнида фойдаланиш баробарида нотўғри ва хато хабарни саралашни ўрганиш ҳамда фойдаланувчини кибер таҳдидларнинг ҳар қандай кўринишидан ҳимоя қилишни соғлом тафаккур тақозо этмоқда.
Таълим йўналиши доирасида қуйидаги фанлар бўйича атрофлича билим ва кўникмалар шакллантирилади:

  • Аxборот теxнологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш;
  • Аxборот узатиш тизими ва тармоқлари;
  • Xавфсизлик назарияси;
  • Виртуал тизимда аxборот xавфсизлиги;
  • Дастурлаш теxнологиялари ва методлари;
  • Аxборот xавфсизлигини бошқариш;
  • Аxборот манбалари билан ишлаш қоидалари;
  • Медиа псиxологияси ва социологияси;
  • Киберxавфсизлик жараёнлари ва теxнологиялари;
  • Диншунослик, исломшунослик ва бошқа.

Мазкур таълим йўналишини битирган кадрлар қуйидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб боришлари мумкин:

  • Аxборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
  • Дин ишлари бўйича қўмита;
  • Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари;
  • Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тузилмавий ҳудудий бўлинмалари;
  • Киберxавфсизлик маркази;
  • Умумий ўрта, ўрта маxсус касб-ҳунар таълими, давлат бошқаруви ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • Нодавлат ва жамоат ташкилотлари.

Таклиф. Ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий билимлар ва хорижий тилларни ўрганишга қизиқувчи абитуриентларни мазкур янги йўналишга ҳужжат топширишга таклиф этамиз.
Имконият. 2020/2021 ўқув йилида “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” таълим йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 12 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.
https://iiau.uz/en-ca/