Ёшлар келажагимиз

  • Asosiy
  • Ёшлар келажагимиз

Болаларни севмайдиган уларни ардоқламайдиган улар учун қайғурмайдиган инсонлар бўлмаса керак, агар бўлса ҳам у каби инсонлар ёки ўта бағритош ёки бўлмасам қалбсиз инсонлар бўлиши мумкин бу албатта менинг фикрим. Чунки жажжи юрак соҳибларига қараб яшагинг ёшлик сурурини баробар сургинг келади. Улар билан суҳбатлашар экансиз улардан самимийликни тўғриликни, қўрқувсиз ҳаётни, жасурликни ўрганасан киши. Эътибор қилган бўлсангиз болаларда ҳадик қурқув, ёлғончилик ёки но самимийлик асло кузатилмайди. Улар аслида бизнинг кичик устозаларимиз саналади.
Бу ҳаётда ҳамма ўзига кераклисини олади. Чунки қачонки керакли ишларни қилсакгина мақсадлар давонини бирма бир забт этишимиз мумкин. Баъзида кераксиз ишларни қилишга ҳам мажбур бўламиз, аммо у албатта вақтинча. Чунки кераксиз иш вазифа зафар эмас зарар томон етаклайди.
Мавзуни ҳаётимиз мазмуни бўлган болажонларимиздан бежиз бошламадим. Чунки гувоҳи бўлганим Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бу галги байрамона тадбири Юнусобод тумани Туркистон маҳалласида “Янги Ўзбекистон ёшлари Бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар келажагимиз” номли тадбир бошқаларидан том маънода ўзгача ўтди десам ҳечам адашмайман.


Айнан бу кайфиятни сизлар билан ҳам баҳам кўргим келди. Ахир инсон яхши нарсаларни атрофдагиларга улаша олсагина ҳақиқий шахс бўлиб етишган бўлади. Университет ташаббуси билан маҳаллада жойлашган Баркамол авлод болалар мактабида ёшлар учун 5 дан ортиқ тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, уларда мунтаззам қатнашаётган туман болалари ўз истеъдодларини бу даргоҳда намоён қилиб, чиройли натижаларга эга бўлиб келишмоқда. Айнан Университетнинг маҳалла ва ёшларга бераётган эътибори вақт ажратаётгани, қуллаб қувватлаб амалий кўмак беришаётгани таҳсинга лойиқ.


Байрам байрамдек бўлсин дейишадику, меҳмонсевар байрамсевар халқимиз, тадбирни болажонларнинг чиқишларини томоша қилишга келишган маҳалла фаоллари, ота оналар, бобо ва бувижонларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида элимиз севган саънаткорлар ҳам таклиф қилинди. Бу ўз навбатида кечага кўрк берди. Маҳалла аёллари устозлар ва болажонлар билан бироз рақсга ҳам тушишга улгурдик.


Кеча сўнгида Университет Ректори Сарвар Бабаходжаев тадбирда муносиб қатнашган болажонларни қиммат баҳо совғалар билан тақдирлаб истеъдод соҳиб ва соҳибаларини янада руҳлантирди.. Уша онда жажжи ширинтойларнинг севинчини бир кўрсангиз эди, ҳаёжон билан саҳнага чиқишаркан, гўё ҳаётларидаги илк бошланғич мукофотларнинг дебочасини қўлга киритгандек эдилар, кўзларида ҳаёжонларида айнан шундай маъно ҳис сезилиб турарди.

Университет томонидан ўтказилаётган тадбир ёки қуллаб қувватловлар бу илк эмас, маҳаллалар билан ҳамкорликда қилинаётган ишлар таърифлашга лойиқ албатта. Бу каби тадбирларни ўз ишлари билан биргаликда ҳамоҳанг тарзда олиб бораётган Университетнинг Устоз ўқитувчиларига ташаккур айтсак ярашади, бу хайрли ишларингизда асло толманг деб қоламиз.