Йигит кишига қирқ ҳунар оз деб бежиз айтмаганлар донолар

  • Asosiy
  • Йигит кишига қирқ ҳунар оз деб бежиз айтмаганлар донолар

Йигит кишига қирқ ҳунар оз деб бежиз айтмаганлар донолар.  Чунки эр-йигитларимиз юрт таянчи, оилалар суянчи, ҳар бир онанинг орзу ҳаваси, кўзлар нури севинчи, аёл борки  ўғлимизга, турмуш ўртоғимизга, энг аввало оталаримизга ҳамда акаларимизга ишонамиз улар борлиги учун бошимизни баланд кутариб, гарчи ожиза бўлсакда эр-йигитларимиз сабабли кучли шижоатли бўлиб юрамиз.

Чунки, Ўзбек йигитларимиз Алпомиш, Мангуберди, Амир Темур каби минглаб ақл ва зеҳн, куч ва қувватда тенги йўқ, мард, ор-номусли аждодларимиз авлодларидир.

Бугунги замон талаби шундан иборатки, 21 асрда ҳар бир соҳада мукаммал бўлишга ҳаракат қилмасанг, ўзингни орқада қолиб  кетаётгандик ҳис қилаверасан киши. Шунинг учун ҳам йигитларимиз интеллектуал салоҳият жиҳатдан дийсизми, замонавий билим даражасини оламизми, айниқса, спортнинг қай  турини олманг ҳар бирида  нафақат ўзини кўрсатиб балки Юртимизнинг байроғини тобора баландлатиб ҳилпиратиб келмоқда.

Ана  шундай ёш навқирон эр йигитларимиздан бири Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими дурадгори Усенов Анваржон  Абилакимович бўлади. Анваржон университетда фаолият юртиш билан бир вақтда спортнинг “муай тай” тури билан ҳам шуғилланиб муносиб марраларни қўлга киритиб келмоқда.  Сўзимиз исботи сифатида яқинда бўлиб ўтган Тошкент вилояти Ҳокими кубогида “муай тай” бўйича биринчи ўринни олганлиги ҳам айни мудоадир.

Айтишадику, қийинчилик аслида нисбий тушунча деб, ҳар бир нарсага ҳар бир орзуга  катта катта мақсадларга етдим деб уйлаб, ютуқлар ва муваффақиятлар қулимда дея тасаввур қилгинки, бир кун марраларни забт этганингда шошиб қолмагин аксинча, хотиржамлик ва босиқлик билан атрофингдагиларни  лол қолдиргин дейди ўз ишининг усталари бўлган дахоларимиз.

Анваржонни университетимиз маъмурияти томонидан қутлаймиз, бу каби ютуқлар давомли бўлишини керак бўлса катта катта  спорт турнирларида юрт байроғини баландроқ кутаришига ишонамиз.