Хурматли талабалар!

  • Asosiy
  • Хурматли талабалар!

Талабалар ўртасидаги Республика онлайн фан олимпиадасининг 2-босқичи учун рўйхатдан ўтиш 17.05.2021 душанба соат 09:00 дан бошланади. Рўйхатдан ўтиш 24.05.2021 соат 09:00 гача давом этади.

Диққат! Olimpiada.edu.uz тизимидан фақат Олий таълим муассасаларида ташкил этилган олимпиаданинг 1-босқичидан мувафаққиятли ўтганларгина рўйхатдан ўтиб, онлайн олимпиадада қатнаша олади.

Эслатма! Талаба паспорт серияси орқали фақат бир марта рўйхатдан ўтиш имконига эга. Талаба тизимдан фақат битта фан орқали рўйхатдан ўтиши мумкин ва кейинчалик тест топшириш фанини ҳамда тест топшириш тилини ўзгартира олмайди!

Рўйхатдан ўтишга улгурмаганларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.

Олимпиада ўтказилиш саналари olimpiada.edu.uz тизимида эълон қилинади.

Тизимдан фойдаланиш йўриқномасини қуйидаги линк орқали юклаб олишингиз мумкин:

Йўриқнома