"BEST PUBLICATION” илмий-тадқиқотлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан жорий йилнинг 5-июнь “Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун” халқаро танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Ушбу танловда ўзининг илм-фан соҳасидаги ютуқлари билан муносиблар қаторида эътироф этилган 458 нафар ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек ўқишда ва меҳнат фаолиятида ҳамда илм-фан соҳасида ютуқларига эришган олий таълимнинг бакалавриат ёки магистратура босқичида таҳсил олаётган, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ташаббускор талаба-ёшлар, самарали меҳнат фаолиятига эга бўлган фуқаролар “Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун” эсдалик кўкрак нишони, махсус эсдалик кўкрак нишон белгиси ҳамда автобиографик журнал билан тақдирланадилар.
Тақдирланганлар қаторида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ходимлари, олима аёллари ва талаба-ёшлари муносиб тақдирландилар
- Саида Бекназарова,
- Гулшан Қаюмова,
- Мехрибан Жаумитбаева
- Нодира Маликова
- Зиёда Бегматовалар