"WORLDWIDE MUSIC FESTIVAL" номли санъат фестивали ўтказилади.

  • Asosiy
  • "WORLDWIDE MUSIC FESTIVAL" номли санъат фестивали ўтказилади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Чет тиллар кафедраси томонидан 2021-2022 ўқув йилида "Ёшлар ўртасида хорижжий тилларни оммалаштиришга қаратилган форум, конференция, кўнгилочар тадбирлар ва семинар тренинглар ташкил этиш" бўйича амалга оширадиган ишлари режасига мувофиқ, ушбу ўқув йилининг март ойида барча талабаларини жалб қилган холда "WORLDWIDE MUSIC FESTIVAL" номли санъат фестивали ўтказилади.

Ушбу тадбирда кўргазмали намойишлар, турли мамлакатларга мансуб либослар кўргазмаси, уларнинг урф-одатлари ва куй қўшиқлари намойиши уюштирилади. Университетнинг барча босқичидан инглиз, немис, француз ва яна бошқа хорижий тилларни мукаммал билиши билан бир қаторда ушбу тилларда ўз ижод наъмуналарини намойиш қилишни истаган қизиқувчан, иқтидорли ва маҳоратли талаба йигит -қизларини ушбу санъат тадбирида иштирок этишга таклиф этамиз.

Қатнашувчилар учун рўйҳатдан ўтишнинг охирги санаси 28.02.2022.

Батафсил маълумот учун
Манзил: ТАТУ. С бино 159-хона.
Телефон: 71 238-64-67