Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети кенгашининг 2021 йил сарҳисоби бўлиб ўтди

  • Asosiy
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети кенгашининг 2021 йил сарҳисоби бўлиб ўтди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети кенгашининг 2021 йил сарҳисоби бўлиб ўтди

✅Унда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ” номли китоби тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, слайдларда акс этган тақдимотни кенгаш эътиборига ҳавола қилинди. Ушбу тақдимотда профессор-ўқитувчилар ва ходимларга стратегиянинг мазмун мохияти тушунтирилди.

Анъанага кўра Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Б.Махкамов профессор-ўқитувчиларимизни юбилейлари билан ҳамда ОАКдан илмий даража дипломлари, фахрий дипломлар, сертификатлар, Халқаро сертификатлар ва илмий унвон олганларни алоҳида табрикладилар.

Жумладан:
1. Физика кафедраси профессори, ф.-м.ф.д. - Имамов Эркин Зуннунович шу кунларда муборак 75 ёшга тўлдилар.
2. Электроника ва радиотехника кафедраси 2 - тоифали муҳандиси – Батманова Лидия Петровна - 70 ёш.
3. Аудиовизуал технологиялар кафедраси мудири, физика математика фанлари доктори, доцент – Мухамадиев Абдували Шукурович - 60 ёш.
4. Тизимли ва амалий дастурлаштириш кафедраси катта ўқитувчиси - Шарипов Баходир Акилович - 60 ёш.

ОАКдан илмий даража дипломлари ва илмий унвон аттестатлари:
1. МУТ ва Т кафедраси доценти Амирсаидов Улуғбек Бобурович – т.ф.д. илмий даражасини олди.
2. МАТ кафедраси профессори Давронбеков Дилмурод Абдужалилович – профессор илмий унвонини олди.

Халқаро сертификатлар:
Ахборот технологиялари кафедраси доценти Хўжақулов Тоштемир Абдуҳафизович халқаро "ORACLE DATABASE WORLD" – сертификати совриндори бўлди.
Шунингдек, Т.А.Хўжақуловга халқаро “ORACLE DATABASE WORLD” нинг 55 та йўналиши бўйича фойдаланиш учун рухсат берилди хамда у "AMAZON" компаниясини халқаро картаси билан тақдирланди.

Фахрий дипломлар, сертификатлар:
Электроника ва радиотехника кафедраси мудири Сатторов Хуршид Абдишукурович – "Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинацияси ғолиби бўлиб, ЎзР ОваЎМТВ нинг фахрий дипломи билан тақдирланди.

Компьтер тизимлари кафедраси ходими Насимов Рашид Хамид ўғли - “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинацияси ғолиби бўлиб, ЎзР ОваЎМТВ нинг фахрий диплом билан тақдирланди.

Аудиовизуал технологиялар кафедраси ассистенти Жаумитбаева Мехрибан Караматдин қизи - МДҲ миқёсида ташкил этилган “Энг яхши илмий мақола -2021” халқаро илмий-амалий кўрик-танловда ғолиб бўлиб, эсдалик нишони ва сертификат билан тақдирланди.
Шунингдек, Жаумитбаева Мехрибан Караматдин қизи яна “Ёш олимлар халқаро ассоциацияси"нинг 3- даражали дипломи билан тақдирланди.

Тизимли ва амалий дастурлаш кафедраси докторанти Медетова Қундуз “Олима” хотин-қизлар уюшмасининг “Янги Ўзбекистон илм юлдузлари” Тошкент шаҳар интеллектуал кўрик-танловида “Энг инновацион ғоя соҳибаси” дипломи билан тақдирланди.

IT Park ҳамда Бирлашган араб амирликларидан "Dubai Foundation" билан ҳамкорликда ўтказилган IT Park Cup мусобақаси ғолиби Близзард жамоаси аъзоси Ҳожиев Сунатулло Насридин ўғли 3500$ пул мукофоти билан тақдирланди.