ТАТУ тест синовларини шаффоф ўтказишда биометрик ва паспорт маълумотлар асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини жорий этмоқда

  • Asosiy
  • ТАТУ тест синовларини шаффоф ўтказишда биометрик ва паспорт маълумотлар асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини жорий этмоқда
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовлар ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этмоқда. Бу ҳақда Infocom.uz нашрига университет ректоратида хабар беришди.


«Ҳар йили 15 мингдан ортиқ талабалар ТАТУ қабул комиссиясига ҳужжатлар топширади, уларни назорат қилиш ва тест синовларни ўтказиш жойига киритишни назорат қилиш жараёни кўп вақт ва куч олади, шу билан абитуриентларни асосий мақсадидан – тест топширишдан чалғитади, - дейди ТАТУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Файзулла Агзамов. - Биз ушбу жараённи тест синовлар ўтказиш жойида биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ изларнинг сканерларини қўллаш ҳамда абитуриентлар маълумотлар базасини яратиш асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини жорий этиш ва автоматлаштириш орқали анча яхшилашга ва осонлаштиришга қарор қилдик.

Бундан ташқари, жорий йилда абитуриентлардан ҳужжатларни ЯИДХ портали орқали интерактив шаклда қабул қиламиз, бу эса қабул комиссияга ҳужжатлар топширишда абитуриентларга кулайлик вақтни тежашга имкон беради.

Лойиҳани амалга оширишнинг асосий мақсади:

  • Абитуриентлар биометрик маълумотлар базасини юритиш, кейинчалик эса абитуриент талаба бўлганида ОТМнинг ҳар қандай тизимларида фойдаланиш имкони яратилади;
  • Тест синовлар ўтказишда ошкоралик ва шаффофлигини таъминлаш – кириш имтиҳонлар ўтадиган ОТМ ҳудудида бегона шахслар ҳозир бўлишини чеклашни таъминлайди».
Абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш ва имтиҳонларга киритиш

  • 15 июньдан 15 июлгача абитуриентлар ОТМ қабул комиссиясига ҳужжатлар ва биометрик маълумотларни топширади;
  • Серверда абитуриентларнинг биометрик ва паспорт маълумотлар ягона базаси яратилади;
  • Абитуриентлар маълумотлари ягона базасининг ахборот хавфсизлиги таъминланади;
  • Ҳар йили 1 августда биометрик маълумотлар бўйича имтиҳонларга киритиш схемаси тузилади;
  • Биометрик маълумотлар бўйича абитуриентларни идентификация қилишни иложи йўқ вазиятларида киритиш муқобил комиссияси ташкил этилади.
Тизим ўз ичига абитуриент бармоқ изларини олиш учун i-Clock-700 сканерлари, паспорт персонал маълумотларини текшириш ва рўйхатдан ўтказиш учун «Регула» 7024M.111 сканерлари, абитуриент бармоқ изларини паспорт чипидаги бармоқ излари ҳақидаги маълумотлар билан таққослаш учун BioLink U-Match 3.5 сканерлари (абитуриентга паспорт тегишлиликни текшириш), абитуриентлар бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш «i-Clock700» орқали амалга оширилади.

Биометрик ахборотни олиш, сақлаш ва ишлов беришга махсус дастурий таъминот жавоб беради.

Ушбу ечимнинг ўзига хусусиятлари:

  • Абитуриентлар имтиҳонига идентификацион киритиш механизмини ташкил қилиш;
  • Абитуриентлар маълумотлари ягона базасини яратиш;
  • Маълумотлар базасида абитуриентларни бошқа йўналишларга ўзгартириш имконияти кўзда тутилган.
Тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этиш мамлакатимизда биринчи марта жорий этилмоқди. Келажакда ТАТУ қабул комиссияси тажрибасини Ўзбекистон бошқа ОТМларида ҳам қўллаш мумкин.