ТАТУда очиқ мулоқот

  • Asosiy
  • ТАТУда очиқ мулоқот

Тилни билдинг, элни билдинг дейишади доно халқимиз. Тил бу бойлик, қанча тил билсанг шунча бойсан. Бежиз тил билганга минг танга деб айтилмаганда.
Барчамизга сир эмас, бугун тилни мукаммал тарзда ўрганиш учун шарт-шароитлар етарлича яратилган. Қаерни қараманг чексиз имкониятларни кўришингиз мумкин. Фақатгина истак ҳохиш бўлса бас.


2021 йил 3 июнь куни Университетимизда бўлиб ўтган тадбир ҳам айнан чет тилларига эьтиборни сусайтирмасликка, аксинча, янада чуқурлаштиришга ҳукуматимиз томонидан берилаетган имкониятларни илғаб қийматини билган ҳолда амалда қўллашга қаратилди.
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Агентлиги билан бўлиб ўтган тадбирда хорижий тилларни ўрганишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, шунингдек ушбу соҳани янги босқичда ривожлантириш, замон талабларига жавоб берадиган кадрлар малакасини ошириш каби кўплаб мавзуларда фикр ва мулоҳазалар алмашинилди.
Очиқ мулоқотнинг асоси рақамли технологиялар ва онлайн платформаларни чет тилларини ўрганиш ва оммалаштириш жараёнларида жорий этишга қаратилди.
Шунингдек, томонлар чет тилларини ўрганиш соҳасида Start-up лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилдилар.


аудитория соатларининг кўплиги сабабли, илмий ишлар, китоб ва мақолалар тайёрлашнинг қийинлиги каби муаммолар кун тартибига қўйилди.
Шу ўринда Устозим Озод Шарафиддиновнинг маьно ва мазмунга бой ҳамда доимо такрорлаб ўқтириб чарчамайдиган бир ҳикматли гаплари едимга тушди.
“ Тил бил, тил ўрган, тил ўргат, тилда кўп ҳикмат, ҳам ўзинг ҳам элинг топади иззат”.

Матбуот котиб: Х. Хасанова