Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “THE Impact Ranking 2023» рейтингига киритилди.

  • Asosiy
  • Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “THE Impact Ranking 2023» рейтингига киритилди.

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “THE Impact Ranking 2023» рейтингига киритилди.


Умумий кўрсатгичлар бўйича ТАТУ дунё университетлари ўртасида 1001+ ўринда қайд этилган. “Times Higher Education Impact Rankings 2023" рейтинги, бу — университетларнинг Бирлашган миллатлар ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқлигини баҳолайдиган ягона глобал самарадорлик рейтинги ҳисобланади.

Рейтинг бўйича университетлар фаолияти давомида мазкур мақсадларни татбиқ этиш ва ривожлантириш йўналишида амалга ошираётган ишлар баҳоланади.

Рейтингнинг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари юзасидан алоҳида мезонлари бўйича қуйидаги ўринлар белгиланган: Муносиб иш ўринлари ва иқтисодий ўсиш (8) кўрсатгичи бўйича ТАТУ 601-800 ўринда қайд этилган.

Бу эса сўнгги йилларда талабаларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самараси ҳисобланади.

Арзон ва тоза энергия манбалари (7) кўрсатгичлари бўйича 401-600, Иқлим ўзгаришига қарши кураш чоралари (13) кўрсатгичлари бўйича 301-400, Барқарор ривожлантириш йўлида ҳамкорлик (17) мезонлари бўйича эса 1001+ ўринларда қайд этилган.