MECHAUZ ЛОЙИҲА ҲАМКОРЛАРИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО ТАШРИФЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒШЛАНГАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

  • Asosiy
  • MECHAUZ ЛОЙИҲА ҲАМКОРЛАРИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО ТАШРИФЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒШЛАНГАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

MECHAUZ ЛОЙИҲА ҲАМКОРЛАРИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО ТАШРИФЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒШЛАНГАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

Европа иттифоқи Erasmus+ дастурининг “MechaUZ: Ўзбекистонда Мехатроника ва робототехника бакалавриат таълим йўналишини инновацион ғоялар ва рақамли технологиялар асосида модеринизация қилиш” халқаро лойиҳа ҳамкорларининг ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва ташриф режаларини тузиш масалаларига бағишланган учрашуви ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Онлайн учрашув лойиҳанинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (Ўзбекистон) вакиллари томонидан ташкил этилиб, Халқаро Хелленик университети (Греция), Жанубий-Шарқий Европа тадқиқот маркази (Греция), Вильнюс Гедиминас техника университети (Литва), Лиепая университети (Латвия), Видземе амалий фанлар университети (Латвия), Виана-ду-Каштелу политехника институти (Португалия), Андижон машинасозлик институти (Ўзбекистон), Тошкентдаги Турин политехника университети (Ўзбекистон), Фарғона политехника институти (Ўзбекистон), Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (Ўзбекистон), Тошкент давлат техника университети (Ўзбекистон), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ўзбекистон) дан вакиллар иштирокида ўтказилди.

Учрашув қуйидаги мақсадларда ташкил этилди:

  1. Тошкентда режалаштирилаётган ҳамкорлар учрашувининг якуний санасини аниқлаш ҳамда тайёргарлик кўриш;
  2. Ўқув режаларни ишлаб чиқишдаги ўзгаришлар;
  3. Литва ва Португалияда кутилаётган ташрифлар ва тренерларни ўқитиш масалалари;
  4. Тренерларни ўқитиш учун мўлжалланган материалларнинг дастлабки муҳокама материалларини тайёрлаш
  5. Янгиликларни ёритиб бориш фаолияти мониторинги.

Учрашувни Халқаро Хелленик университети (Греция) вакили Анастасиос Нтабизас очиб берди ва лойиҳа доирасидаги янги ўзгаришлар ва янгиланишлар тўғрисида маълумотлар берди. Шунингдек, ўзаро муҳокамалар ва таклифлар асосида ҳамкорларнинг Тошкентга бўлган ташриф санасини жорий йилнинг 16-20 май санасида ташкил этилишига, тренерлерни ўқитиш бўйича Вильнюс Гедиминас техника университетига (Литва) ташриф санасини 30 май – 3 июн оралиғида, Виана-ду-Каштелу политехника институтига (Португалия) бўлган ташрифни 18-22 июл оралиғида ташкил этилишига ҳамда Виза масалаларини келишиб олдилар. Ўзбекистонлик вакилларнинг кутилаётган Европага ташрифини ташкил этиш, уни самарали ўтказиш, тренерлар ўқитиш учун зарур бўлган материалларни тайёрлаш бўйича ушбу давлатлар вакилларига лойиҳа бош координатори томонидан алоҳида вазифалар берилди.

Учрашув давомида Андижон машинасозлик институти вакили Жавлонбек Раҳматиллаев ўқув режаларини ишлаб чиқишдаги ўзгаришлар, Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар томонидан тайёрланган ўқув режаларнинг таҳлилий маълумотларини келтириб ўтди. Унда айнан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари универститети томонидан тайёрланган ўқув режа қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди.