Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба-ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

  • Asosiy
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба-ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба-ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

📌Нутқ сўзлари билан ТАТУ ректори Б.Махкамов тадбирни очиб бериб- "Юртимизда ёшларни рағбатлантириш, уларнинг истеъдодини намоён этиши ва ижодий қобилиятини янада ривожлантириши учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ислоҳотлар самарадорлигини янада оширмоқда. Университетимизда ҳам давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба ёшларни тақдирлаш маросимида иштирок этаётган барчани қувончи чексиз. Ўйлаймизки, учинчи ренесанс даврини бунёд этишда бундай иқтидорли ёшлар салоҳияти, истеъдоди ҳар қачонгиданда муҳим" деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филилаллари талабаларининг жами 44 нафари Давлат ва соҳа стипендияларига эга бўлишди. Таъкидлаш жоизки ўтган йилга нисбатан стипендия соҳиблари қарийб 50 фоизга ошди. Жумладан Президент стипендияси 3 нафар, Беруний стипендияси 8 нафар, Ислом Каримов номли стипендияси 2 нафар ва соҳа стипендиялари (Муҳаммад ал-Хоразмий) 29 нафар.

🔷Яна шуниси эътиборлики, Президентимиз томонидан 2021-2022 ўқув йилидан Тўлепберген Кайипбергенов ва Иброим Юсупов давлат стипендиялари таъсис этилди ҳамда мазкур стипендияларга ТАТУ Нукус филиали 2 нафар талабаси эга бўлди. Биз совриндорларнинг келгусида ҳам илмий иш олиб боришларида омад тилаймиз.