Cўнгги қўнғироқ

  • Asosiy
  • Cўнгги қўнғироқ

Бугун 25 май мамлакатимизнинг барча мактабларида “сўнгги қўнғироқ” чалинган кун! Маълумотларга қараганда жорий йилда 438 мингга яқин ўқувчи мактабни битиришмоқда. Албатта, бугунги  кун ўқувчиларимиз учун энг унутилмас энг қадрли  лаҳзаларга муҳрланиши табиий. Ахир 11 йиллик қадрдон азиз устозлар бағридан, бир оила каби бўлиб кетган дўстлар иссиқ тафтидан айро бўлмоқ, юракни ҳапқиртиб, кўзларга ним ёшларни пайдо қилади. Чунки  ёшлик даврининг шўх шодон дамларни қўмсаш ҳар биримизда бўлган ва бўлади.

Ахир бу дамларни қўмсамаган соғинмаган хотирламаган инсон бўлмаса керак. Бугун Президентимиз томонидан йўлланган табрикларида таъкидлаганларидек, битирувчиларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ҳар бири Ватанимизнинг чексиз меҳри ва юксак эътиборини ҳис қилиб яшайди. Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номли Ахборот технологиялар университетининг профессор-ўқитувчилари ҳам бугун Юнусобод туманида жойлашган мактабларда яъни “сўнгги қўнғироқ” тадбирида бевосита  иштирок этишди.

Университет ректори С.Бабаходжаев, проректорларимиз К.Тошев, Ф.Арипжанов ҳамда декан ва профессор-ўқитувчиларимиз ўқувчиларни қўтлаб уларга ўз илиқ тилакларини билдиришди. Албатта, ҳар бир ўқувчининг орзуларидан бири Талаба бўлишдир. Айнан шунинг учун ҳам битирувчи ўқувчиларга ўқитувчилар томонидан юксак ишонч билдирилиб, уларга университет томонидан талаба бўлишни мақсад қилган барча ўқувчиларимизга нафақат маънавий хатто амалий томондан ҳам кўмак берилиши алоҳида таъкидланди.