Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 2022/2023 ўқув йили учун юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар ва тьютор лавозимларига ишга таклиф этади.

  • Asosiy
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 2022/2023 ўқув йили учун юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар ва тьютор лавозимларига ишга таклиф этади.

1) Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 2022/2023 ўқув йили учун юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар ва тьютор лавозимларига ишга таклиф этади.

Кафедра мудири;

Кафедра профессори;

Кафедра доценти;

 Лавозим учун малакавий талаблар:

- тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент)/(профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D)/ фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлишлик;

- давлат тилини, шу жумладан рус ёки инглиз тилларини мукаммал билишлик;

- халқаро лойиҳаларда иштирок этганлик;

- чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга ёки унга тенглаштирилган инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи ҳужжат алоҳида эътиборга олинади;

- SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

- Хорижий мамлакатлар ОТМларини тамомлаган ёки хорижда малака ошириш ва стажировкадан ўтган ҳолатлар алоҳида эътиборга олинади;

 Фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари (KPI) асосида қўшимча устама белгиланади.

 Номзодлар қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:

  • Объективкалар (маълумотнома);
  • мутахассислик фанидан инглиз тилида ўтилган дарснинг 20 минутлик видеотасвири;
  • илмий мақолалар рўйҳати;
  • чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга ёки унга тенглаштирилган инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи ҳужжат;

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------

2) Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Олий таълим тизими ҳақида  мукаммал билимга эга бўлган юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, қобилиятли ишчи ходимларни ишга таклиф этади (илмий даража ва илмий унвонга эга шахслар алоҳида эътиборга олинади).

 

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------

3) Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети тьютор лавозимига ишга таклиф этади

 

- Олий маълумотга эга бўлиши (магистр ёки беш йиллик олий маълумот, илмий даража ва илмий унвонга эга шахслар алоҳида эътиборга олинади);

- Педагогик ва психологик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти билан шуғулланган, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий йўналишда 3 йилдан кам бўлмаган (3 йилдан кўп бўлганлар алоҳида эътиборга олинади) меҳнат стажига эга бўлиши;

- Давлат тилини мукаммал билиши (шунингдек, хорижий тиллар – рус ёки инглиз тилини яхши биладиган шахслар алоҳида эътиборга олинади);

- Намунавий шахсий фазилатларга – интеллект, маданиятли, ижодий, хушмуомалалик, ватанпарварлик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиши, масъулият ҳисси, мустақил иш тутиш хусусиятларига эга бўлиши зарур;

- Шунингдек, ёш чегараси 30-45 оралиғида бўлиши лозим.

 

☎️Мурожаат учун: (+998 71) 238-64-94, (+998 90) 818-40-10 телеграм.