Жорий йилнинг 19 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети психологи Собитова Шахноза Шокировна томонидан университет тюторларининг психологик билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Шахсда суицидиал хулқ-атворнинг намоён бўлиши ва унинг психокоррекцияси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатига Низомий номидаги ТДПУ “Амалий психология” ўқув курси раҳбари Алимова Феруза Нажимовна ҳамда Юнусобод тумани 2 сон ИИБ ХПБ Хотин қизлар масалалари бўйича катта инспектор, катта лейтенант Сидикова Дилноза Акмаловна, Юнусобод тумани 1- сон ИИБ ХПБ Хотин қизлар масалалари бўйича катта инспектор, катта лейтенант Сатвалдиева Хилола Суннатуллаевналар таклиф этилди.
Тадбир давомида тюторлар мутахассислар тавсиялари асосида суицидиал хулқ-атвор тўғрисида назарий ҳамда амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.