Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлиги, шу муносабат билан Тошкент ахборот технологиялари университетида йиллик режа асосида бир қанча тадбирлар режалаштирилган. 19.05.2021. куни ТАТУ ХҚК томонидан ZOOM платформасида “Оилада қиз фарзандларни турмушга тайёрлаш чора тадбирлари масаласи” ва 31 май – Бутунжаҳон чекишга қарши кураш куни муносабати билан “Гиёҳвандлик ва уни олдини олиш чора тадбирлари” мавзусида семинар - суҳбат ташкиллаштирилди. “Репродуктив саломатлик маркази” мутахассислари марказ гинекологи Азимова Муқаддас Зуратовна ва марказ педиатри Абдумўминова Камола Сабировналар вебинар семинарга таклиф қилинди. Семинарда “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида” низом қабул қилинганлиги унга кўра соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсади ҳақида, шунингдек, соғлом турмуш тарзини яратишда аввало тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарурлиги, у инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, юрак, қон-томир, нафас аъзолари касалликларини келтириб чиқариши, организмда хавфли ўсмалар пайдо қилиш эҳтимоли кучли эканлиги маърузачилар томонидан таъкидланди.