Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ доценти халқаро ORACLE DATABASE WORLD – конференцияси иштирокчиси

  • Asosiy
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ доценти халқаро ORACLE DATABASE WORLD – конференцияси иштирокчиси

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ доценти халқаро ORACLE DATABASE WORLD – конференцияси иштирокчиси

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг доценти Тоштемир Хўжақулов IT – компаниялар билан ўз фаолиятини олиб бориш мобайнида университетни салоҳиятини кўтариш ва дунёда ўз ўрнини топиш учун кўплаб ишлар олиб бормоқда.

Шу аснода жорий йилнинг 3 -4 ноябр куни дунёда IT- йўналиши бўйича ўзини дастурий маҳсулотлари билан етакчи ўринда турадиган Oracle компанияси томонидан ташкил этилган, халқаро “ORACLE DATABASE WORLD” конференцияга иштирок этди.

Конференцияда ҳозирги кунда IT-йўналишда бўлайётган янгиликлар, янги дастурий маҳсулотлар, булутли технологияларидан фойдаланиш ва бошқа дастурий маҳсулотлар ҳақида маърузалар бўлиб ўтди.

Қувонарли ҳолат шундаки доцент Тоштемир Хўжақулов олиб борилаётган ишлари самарасида Oracle компанияси томонидан ташкил этилган коференцияда 55 (эллик бештадан) ортиқ дастурий маҳсулот ва конференцияларнинг материалларини олиш имконияти берилди.

Конференция доирасида ТАТУ вакили Oracle компанияси вакиллари билан ҳам мавзу юзасидан, икки томонлама ҳамкорлик қилишга келишилди.

Конференцияда Oracle ва халқаро IT компаниялари вакиллари иштирок этиб, ўз дастурий маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Маълумот учун, «Oracle» — АҚШнинг дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича «Microsoft»дан кейинги 2-ўринда турадиган йирик компанияси бўлиб, компания қошида Oracle Academy ўз фаолиятини олиб боради. Академияда дунёнинг 120 мамлакатида 12 миллион нафардан ортиқ талаба таълим олади. Бугунги кунда ТАТУда «Oracle Academy»си ҳам айнан Oracle компанияси билан ҳамкорликда очилган бўлиб ўз фаолиятини олиб борилмоқда.

Талабала ва профессор ўқитувчиларда янада қулайлик яратиш мақсадида ТАТУ доценти Тоштемир Хўжақулов томонидан Oracle Academy TUIT(https://t.me/OracleAcademy) телеграм каналини ишга туширилган. Барча маълумотларни ушбу каналдан олишингиз мумкин.