«Меҳнат шуҳрати» ордени муборак азиз устоз!

  • Asosiy
  • «Меҳнат шуҳрати» ордени муборак азиз устоз!

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, таълим соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Тошкент ахборот технологиялари университетининг телекоммуникация инжиниринги кафедраси профессори Исаев Рихсихўжа Исаходжаевич тақдирландилар.

Фахрли устоз Исаев Рихсихўжа Исаходжаевични бу мукофот билан ТАТУ жамоаси чин юракдан табриклайди.