Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари бандлиги таъминлаш бўйича устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Республикамиздаги энг йирик иш берувчилардан бири бўлган “Артел”савдо белгиси остидаги ишлаб чиқарувчи корхонага университетимиз Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (Д. Яхшибаев), Маркетинг ва Талабалар амалиёти бўлими бошлиғи (А.Нормуродов), бўлим Бош мутахассиси (А.Ганиев) ва талабалари ташриф буюрдилар ва корхона раҳбарлари иштирокида очик мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда университет талабаларининг қандай қилиб “Артел”савдо белгиси остидаги ишлаб чиқарувчи корхонага ишга кириши ва у ерда фаолият олиб бориши тўғрисида семинар тренинг бўлиб утди. Семинар тренингда Маркетинг ва Талабалар амалиёти бўлими ходимлари ва III-IV босқич талабалари иштирок этишди. Талабалар мутахассисдан ўзлари учун муҳим бўлган саволларга жавоб олишди. Учрашув натижасига кўра Университетнинг 100 дан ортиқ талабасини келгусида корхонага ишга қабул қилишга келишиб олинди.
Ишга қабул қилиш жараёни 2022 йил 16 май куни соат 10-00 дан бошлаб қуйидаги манзилда: (Тошкент шаҳри, Бектемир тумани , Охангарон шоссеси (Artel MEDIAPARK). Мулжал: "Рохат" айланаси) ташкил этилади. Ишга кириш истагида бўлган таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари талабларини таклиф этамиз.