Талаба-ёшлар ўртасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув жараёни 2021-йил 27-мартдан 10-апрелга қадар (14 кун) масофавий шаклда ташкил этилади.
Университетда ўқув жараёнини масофавий шаклда дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади.
Эслатма: Икки ҳафта муддатли масофавий таълим талабалар учун белгиланмоқда. Барча ходимлар, профессор-ўқитувчилар карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз вазифаларини амалга оширадилар.
ТАТУ матбуот хизмати.