Жорий йил 5 ноябр куни Муҳммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтд

  • Asosiy
  • Жорий йил 5 ноябр куни Муҳммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтд
Жорий йил 5 ноябр куни Муҳммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
 
🎁Жисмоний тарбия ва спорт кафедрасида мудирлик қилган, педагогика фанлари доктори, профессор, кўплаб шогирдларнинг устози Кошбахтиев Ильдар Ахмедович шу кунларда муборак 80 ёшга тўлганлари муносабати билан табрикланди.
✳️Илмий даражалар
1 - Мухаммадиев Абдували  Шукурович  DSc
2 - Нарзуллоев Ойбек Мирзаевич  PhD
3 - Бобоев Лочинбек Боймуротович   PhD
   
✳️Илмий унвонлар
1 - Писецкий Юрий Валерьевич  Профессор;
2 - Мадаминов Хайдар Худаярович  Доцент;
3 - Жалолова Покиза Музаффаровна  Доцент;
4 - Убайдуллаев Ғайрат Зувайтович  Доцент ;
5 - Шахакимова Мавжуда Тошполатовна   Доцент.
✳️Кўргазма ғолиби.
📌Жорий йилда Жанубий Кореяда ўтказилган Ихтирочи аёлларнинг халқаро онлайн кўргазмаси “KIWIE – 2021” кўргазмасида иштирок этиш учун “Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази” томонидан  мамлакатимизнинг 11 нафар  олима аёлларининг ихтиролари тавсия қилинган эди.
“KIWIE – 2021” кўргазмаси доирасида ташкил этилган танловда иштирок этган мамлакатимиз олима аёлларининг ихтиролари халқаро экспертлар томонидан ўрганилиб, юқори баҳоланди. Танловда иштирок этган Муҳамад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессори Саида Бекназарова 2 та бронза медални қўлга киритди.
✳️Республика фан олимпиадаси ғолиблари
✅Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида 2021 йил ўтказилган республика онлайн фан олимпиадасида иштирок этиб, “Компьютер графикаси” фанидан ғолибликни қўлга киритган Телевизион технологиялар факультети 512-17 гуруҳ талабаси Омонов Шаҳзод Шавкат ўғли 1- даражали диплом ва  513-17 гуруҳ талабаси Тўхтамуродов Асқаржон Рахимжон ўғли 2- даражали диплом билан мукофотландилар.