Италиянинг Sababa Security компанияси билан ҳамкорлик

  • Asosiy
  • Италиянинг Sababa Security компанияси билан ҳамкорлик

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Италиянинг Sababa Security компанияси билан ҳамкорлик

ТАТУ ва Sababa Security компанияси (Италия) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумда ТАТУ ва Sababa Security компанияси ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг алмашинув дастури назарда тутилган.

Шу муносабат Сингапур менежментни ривожлантириш институти биносида IT йўналиши талабалари учун Sababa Security билан ҳамкорликда Киберхавфсизлик бўйича танлов бўлиб ўтди. Танлов ёзма тест ва суҳбат асосида ўтказилди. Танловда Республика ОТМларидан 50га яқин талабалар қатнашди ва 5 нафар талаба танлаб олинди.

Хусусан, 5 нафар талабадан 3 нафар ТАТУ талабалари ғолиб бўлдилар:
1.Муслим Азизов,
2.Шохрухбек Юрсунжонов,
3.Шахзод Акрамов
Улар жорий йилнинг 1 апрелидан 30 июнигача Sababa Security компаниясида (Италия) стажировка ўташ учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Шунингдек, Sababa Security компаниясида томонидан Киберхавфсизлик бўйича навбатдаги танловлар 2022 йил 17 март ТАТУда ва 18 март ТАТУнинг Фарғона филиалида амалга оширилиши режалаштирилган.