ҲУРМАТЛИ АБИТУРИЕНТЛАР!

  • Asosiy
  • ҲУРМАТЛИ АБИТУРИЕНТЛАР!

   Бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёти, авваламбор илм-фан ва олий таълимга асосланади. Ватанимиз тараққиёти ва истиқболи, мамлакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти миллий иқтисодиётимизга янги инновацияларни жорий қилишга бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ёшларга замонавий илм бериш бизнинг бош мақсадимиз ҳисобланади.

   Ўз олдимизга қўяётган энг муҳим вазифа – бу, таълимни замонавий кўринишда амалга ошириш, ёшларни илм-фанга жалб этиш, уларнинг янги илмий билимларга бўлган эътибори ва қизиқишларини уйғотишдан иборатдир. Бу эса – юқори технологияларни амалиётда қўллаш ва янгича ўқитиш орқали эришилади. Буларнинг барчаси биргаликда, ҳақиқий иқтидорли ёшлар етишиб чиқишига сабаб бўлади.

   Жорий йилнинг 20-июнидан 20-июлигача Университетимизда ўқишга  қабул жараёни бўлиб ўтади, бунда қуйидаги факультетларга бакалавриатура, сиртқи, магистратурага ўқишга қабул бўлиб ўтади:

  1. Компютер инжиниринги (Компютер инжиниринги, AТ-сервиси, Мултимедиа технологиялари)
  2. Дастурий инжиниринг (Олий математика, Тизимли ва амалий дастурлаштириш, Aлгоритмлаш ва математик моделлаштириш, Aхборот технологияларининг дастурий таъминоти)
  3. Aхборот хавфсизлиги (Aхборот хавфсизлигини таъминлаш, Криптология ва дискрет математика)
  4. Телекоммуникация технологиялари (Телекоммуникацияда бошқарув тизимларининг аппарат ва дастурий таъминоти, Телекоммуникация инжиниринги, Маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимлари)
  5. Телевизион технологиялар (Энергия таъминлаш тизимлари, Телестудия тизимлари ва иловалари, Aудиовизуал технологиялар, Физика)
  6. Радио ва мобил алоқа (Электроника ва радиотехника, Мобил алоқа технологиялари, Телерадиоэшиттириш тизимлари)
  7. AКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент (Чет тиллари, Почта алоқаси технологиялари, Менежмент ва маркетинг, AКТ соҳасида иқтисодиёт)
  8. AКТ соҳасида касб таълими (Aхборот таълим технологиялари, Жисмоний тарбия, Ўзбек ва рус тиллари, Aхборот-кутубхона тизимлари, Гуманитар фанлар)
  9. ТAТУ-БГУИР қўшма ахборот технологиялари (Aхборот технологиялари дастури, Дастурлаштириладиган мобил тизимлар, Сунъий интеллект).

   Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 6 та Қарши, Самарқанд, Урганч, Фарғона, Нукус филиаллари ва шу ўқув йилидан Нурафшон филиалига қабул жараёни амалга оширилади.

Университет ва унинг филиалларида ҳар йили профессор ўқитувчилар, талабалар ва соха корхоналари иштирокида IT дастурий таъминотлари ва ишланмалари кўргазмалари бўлиб ўтади.

   Бўлажак талабалар ва уларнинг оила аъзолари берадиган энг машҳур саволлардан бири - ТАТУ да ўқиш ва яшаш қандай эканлиги ҳақидадир.

   Бугунги кунда 10 мингдан ортиқ, шу жумладан Россия ва Ўрта Осиё давлатларидан келиб таҳсил олаётган талабаларга эга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил олиш нуфузли!

   ТАТУ - бу ўзининг ёш руҳини, шунингдек, ўзининг динамик ва замонавий хусусиятларини сақлаб қолишга қодир бўлган, таниқли ноёб ва кўп тармоқли ўқув юртидир.

   Университет ўқув дастурининг вазифаси - соҳадаги тез ўзгарувчан тенденцияларга жавоб бериб, янги ўқув дастурлари ва усулларини ишлаб чиқиш орқали академик ривожланишни таъминлаш ва рағбатлантириш. Талабаларга берилаётган таълим сифати меҳнат бозорининг эҳтиёжларига ва яқин келажакда технологияларнинг қандай ривожланишини тушунишга йўналтирилган бўлиши керак.

   Университет қуйидаги вазифаларни белгилаб олган:

  • Ахборот технологиялари йўналишларига эга бўлган таниқли ва кўп тармоқли ўқув юрти бўлиб қолиш.
  • Юқори технологиялар саноатини ривожлантириш ва бу йўналишда етакчи университетга айланиш.
  • Ўзбекистоннинг келажакдаги амалий олимлари, муҳандислари, дастурчилари, ахборот технологиялари бўйича мутахассислари ва менежерларига сармоя киритиш; Уларга замонавий билимлар, яхши фуқаролик қадриятлари, ижтимоий ва экологик мажбуриятларни бериш.
  • ТАТУнинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш учун академик таълим билан бир қаторда амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни бирлаштириш, академик ва илмий-тадқиқот муассасалари, саноат ва умуман жамият билан ҳамкорликни кенгайтириш.
  • Етакчи, инновацион ва энг замонавий илмий муассаса бўлиб қолиш.
  • Инновацион технологик ишланмалар манфаати учун амалий тадқиқот инфратузилмаларини ишлаб чиқиш ва яратиш.

   Академик таълимни яратиш, кичик илмий ҳодим даражасини олишга ўқитиш, асосий  ва қўшимча ўқув курсларини Ўзбекистон саноати ва жамоат эҳтиёжларига мослаштиришда муҳим рол ўйнаш.