“Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги доирасида тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Т.Нарбаева томонидан тасдиқланган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар режасининг 23-банди ҳамда 2022 йил 14 мартдаги ВМнинг 51-сонли мажлиси баёнининг 55-бандида “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталигини ўтказиш белгиланган.
Ушбу тадбирда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг аёл профессор-ўқитувчиларимиз Тошкент давлат техника университети Ўзбекистон-Япония ёшлари инновацион марказида ўтказилаётган ҳафталикда мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларини жорий этиш мақсадида иштирок этишди.