Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Нурафшон филиали билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчиларнинг қишқи таътилни унумли ўтказиш мақсадида "Ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси сари" деб номланган маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда университетнинг "Гуманитар фанлар" кафедрасидан Фалсафа фанлари доктори,профессор Г.Туленова "Учинчи ренесанс, Мазмун ва моҳият" ҳамда кафедра доценти Б.Бобоёров "Ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси сари" мавзусида нутқ сўзладилар.