Диққат, олимпиада!

  • Asosiy
  • Диққат, олимпиада!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ҳурматли талабалари! Сиз учун “Молия хавфсизлиги” соҳасида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Халқаро талабалар олимпиадасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Ушбу олимпиадада бакалавриатнинг 1-3 курс талабалари ҳамда 1 курс магистрантлари иштирок этиши мумкин.
Олимпиада даромадларни “ювиш”га ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ва молия хавфсизлиги соҳасида тайёрлаш йўналиши бўйича ўтказилади:
- ахборот хавфсизлиги.
Олимпиадани ташкил қилиш ва ўтказиш, олимпиада мусобақаларда иштирок этиш шартлари ва тартиби Молия хавфсизлиги бўйича Халқаро талабалар олимпиадаси регламент билан тартибга солинади.
Олимпиада иштирокчилари учун ягона ахборот муҳитини таъминлаш учун Олимпиаданинг ахборот материаллари ТАТУ tuit.uz сайтида жойлаштирилади.
Олимпиада икки босқичда ўтказилади:
Биринчи босқич 2021 йил 25-31 май кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) очиқ майдонида ўтказилади.
Иккинчи (саралаш) босқич 2021 йил 8-9 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси соҳа ОТМларида ўтказилади:
- ахборот хавфсизлиги – Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ)

• Биринчи босқич Интернет тармоғида online ёки offline режимларида компьютерларда тестлар ҳамда амалий кейсни (казусни) ечиш шаклида ўтказилади.
• Олимпиада саралаш иккинчи турининг топшириғи амалий кейсни ечишдан иборат.
• Финал босқичи – иккинчи саралаш турининг ғолиблари Россия Федерациясининг Сочи шаҳридаги

“Сириус” ҳудудида 2021 йил 3-9 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган финалда иштирок этишади.
Олимпиада иштирокчиларнинг рўйхатдан ўтиш “Ахборот хавфсизлиги” факультетида бўлиб ўтади.
Олимпиада ўтказилиши ҳақидаги батафсил ахборотни ҳамда “Молия хавфсизлиги” Олимпиадасининг Низоми билан ТАТУ www.tuit.uz расмий сайтида танишиб чиқиш мумкин.
Ўз қобилиятингизни кўрсатинг, олимпиадада иштирок этинг ва имкониятингизни қўлдан бой берманг. Сочида ғолиб бўлган талаба Macbook Air қўлга киритади. Шунингдек, мазкур олимпиадада фаол иштирок этган ва ўзини кўрсатган талабаларга Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Ахборот хавфсизлиги” факультетининг махсус совринлари кутмоқда!

Кўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги контактларга мурожаат қилинг:
Маматов Бабур Турсунович тел: + 998901885050, тг: @bmamatov, mail: bmamatov@incom.uz
Белявская Алеся Владимировна тел: + 998903590700