ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

  • Asosiy
  • ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Хурматли Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари!

Сизларни 2021 йил 29 май куни

“Д” Блок, 205-аудиторияда соат 10:00 да

1-3 босқичлари бакалавриат ҳамда 1-босқич магистратура

талабалари ўртасида ўтказиладиган “Молиявий хавфсизлик” бўйича Халқаро олимпиаданинг “Ахборот хавфсизлиги” йўналишининг биринчи босқичида иштирок этиш учун таклиф этамиз.

Университетда “Молиявий хавфсизлик” бўйича Халқаро олимпиаданинг “Ахборот хавфсизлиги” йўналишининг биринчи босқичида ғолиб бўлган талабалар базавий стипендиянинг 5 баравари миқдорида моддий рағбатлантирилади.

Сочи шаҳрида ўтказиладиган “Молиявий хавфсизлик” бўйича Халқаро олимпиаданинг “Ахборот хавфсизлиги” йўналишининг якуний босқичида ғолиб бўлган талаба, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Ахборот хавфсизлиги” факультети номидан Macbook Air компьютери билан тақдирланади.

Сизни “Ахборот хавфсизлиги” йўналиш бўйича Халқаро олимпиадада қатнашиш ва ўз билимингизни синаб кўриш учун таклиф этамиз!

ИМКОНИЯТИНГИЗНИ БОЙ БЕРМАНГ!