БОЛАЖОНЛАР БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗ ВА БАХТИМИЗ
Бугун, 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида “Болажонлар бизнинг келажагимиз ва бахтимиз” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида театр томошалари ва "Ким эпчилу, ким чаққон" танлови ўтказилиб, унда филиалда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг жажжи фарзандлари иштирок этишди.
Шунингдек, болажонлар ўзларининг маҳоратларини намойиш этган ҳолда бир-биридан чиройли шеър айтишлар қилишиб, байрамга янада кўтаринкилик бағишлади.
Тадбирда қизиқарли саҳна кўринишлари, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ва концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида болажонларга филиал касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.