Аёл

Ҳамиша, бору йўғингга қилур қаноат ,
Ким сенга кўрсатар бунча садоқат .
Оғир кунларда ҳам қилгуси тоқат,
Бу мушфиқ аёлдир, аёлдир фақат.

Бугун аёлларимиз ҳар соҳада илғор, ҳар ишда ҳамфикр, нафақат оилада, фарзанд тарбиясида балки жамиятда барча жабҳаларда ўзининг билим ва закосини тараннум қилиб келмоқда. Тарихдан маьлум бежиз буюкларимиз уларнинг ақл ва фаросатига билим ва савиясига таьзим қилиб келишмаган.

Бугун аёлларимиз мавқеи тобора кўтарилиб, уларнинг шижоати, меҳр муҳаббати, севгиси, оила ва юрт учун қўшаетган ҳиссаси, керак бўлса ўрнак даражасида кўрсатилаетгани айни сўз исботидир.

Университетимиз ТАТУда “IT WomenUz - 2021” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар учун “Компьютер саводхонлиги” курсиларининг ташкил топиши аелларимизнинг янада савод даражасини ошириш, замонавий билим ва кўникмаларни уларга улашиш мақсадида эканлиги, қолаверса,

замон талаби бўлган замонавий билим ва кўникмалар билан таништириш улар билан ишлай олиш даражасини кўтариш мақсадида ташкил қилинганлиги аелларимизга бўлган катта ишончнинг қолаверса, уларга ҳар мавзуда ҳар ишда суяниш ишониш мумкинлигидан далолат.

18 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Дастурий махсулотлар ва ахборот технологиялар технологик парки” МЧЖ (“IT-Парк”), Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ), Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Тошкент шаҳридаги Амити университети билан ҳамкорликда ташкил этилаётган хотин-қизларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига жалб қилишга қаратилган “IT WomenUz - 2021” лойиҳаси доирасида “аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар учун “Компьютер саводхонлиги” ўқув курсининг 2-мавсумига старт берилган эди.

Бугун 11.06.2021 санасида ушбу машғулотлар якунланди.

Ушбу ўқув курсга Юнусобод тумани кесимида “Аёллар дафтари”га кирган 11 нафар хотин-қизлар қамраб олинган эди.Ушбу курсларда АТ кафедраси катта ўқитувчиси Алимова Фотима, ассистентлар Наим Нодира ва Абдуғойипова Моҳинур каби малакали устозлар аёлларга амалий ва назарий машҳулотлар олиб бордилар.

Аёл зоти ҳамиша ўзининг мукаррам мақомини баланд сақлаб юриши керак. Зеро, аёл ёмонликка қўл берса, миллат келажаги завол топади. Ахир, фарзанд учун, энг аввало, она масъул.

Шунинг учун ҳазрати Соҳибқирон ўғиллари ва набираларига келин танлашда ҳамиша ўзлари иштирок этган. Келиннинг насл-насаби, тарбияси билан қизиққан. Хатто келинларига етарли эътибор бермаган ўғилларини жазолаган ҳам.

Бугуннинг аёли-фикрлаш доираси кенг, хоҳ уйда бўлсин, хоҳ жамият ишида ҳамиша эзгулик учун, фарзандлари тарбияси, равнақи учун курашадиган ақлли, дидли, фаросатли, ҳақиқий ўзбек аёли, ҳамиша эркаклар ардоғидаги ҳазрати аёл бўлиб қолишини истардим.

Хуршида Хасанова