Билимсизлик айб эмас, ўрганишга интилмаслик айбдир. Ибн Масъуд инсон билмаганини билиши ҳам илмдир, дейди. Чунки инсон билмаганини билса, ўрганишга интилади.
Асалари билан инсон ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз.
Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан юра бошлайди. Мактаб, лицей олийгоҳларда ўқийди, ундан ташқари ҳам китоб ўқийди, интилади, изланади.
Чунки ҳаёт то бешикдан қабрга қадар илм излашдан иборатдир. Яшаш учун ҳам илм керак, зеҳн керак бўлади. Негаки, оддийгина фойда зарарни билишга ҳам илм ақл муҳим бўладида.
Бироқ асалари боласичи? Уларга асал йиғиши учун на ўқишга на олий ўқув юртини битиришга эҳтиёжи йўқ.
У дунёга мукаммал ҳолда юворилган. Уясидан чиқар чиқмас ўз ишини билиб-билиб бажариб кетаверади.
Биз инсонлар эса мукаммаллик сари интиламиз, зеро, ҳар биримиз бетакрор қоблият эгаларимиз аммо янада керак бўлса умр бўйи ўрганишга интилишга ўзимизда муҳтожлик сезайверамиз. Чунки қоблиятимизни билим ҳамда тажриба оширади. Зеро билим нурдир, йўлимизни нурафшон қилади, маёқ каби ёритиб боради. Юқорида асаларини бежиз тилга олмадик, асаларида мужассам қоблиятни ишга солиб ҳаракат қилади, а биз инсонлар эса йўқдан бор қилиш ҳислатларини ўзимизда уйғунлашга ҳаракат қиламиз.
Буюкларимиз ўқишни ширин мева деб билишган, хаттоки, тоза мусаффо ҳавога ўхшатишган. Нафас каби муҳим деб қарашган.
Француз ёзувчиси Монтескьенинг “ўқимоққа бизнинг сув ва ҳаводек эҳтиёжимиз бор” деб кўп бор такрорлаган ўз асарларида.
Неча йиллардан буён ўтказилиб келинаётган, ўзига ёшларни қолаверса, 7 ёшдан 70 ёшгача инсонларни қизиқишига сабаб бўлган “Заковат” интеллектуал танлови ҳам сўзимизнинг яққол исботидир.
Менинг ҳали ҳамон хотирамда муҳрланган уша илк Заковатнинг қалдирғочлари биз уларнинг билим савиясига ҳавас қилиб, улардек бўлиш учун китоб варақлаганмиз хаттоки, лицей ва университетларга киришга ички қизиқиш уйғонишига айнан мана шу “Заковат” сабаб бўлган десам адашмайман. Бутун бир дунёқарашларни ўзгартиришга, ўзгартира олишга қодир бўлган билимдонлар.
Кечагина бизнинг илмдаргоҳ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ёшлар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал турнирининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирни Университет ректори Сарвар Бабаходжаев очиб берди ҳамда танлов қатнашчиларига омад ва муваффақият тилади. Интеллектуаллар сараланадиган босқичда қатнашган университетларнинг ичидан Тошкент давлат педагогика университетининг “Низомий” жамоаси турнирнинг Республика босқичига тавсия этилди. ТАТУ жамоаси уларга омад ёр бўлишини тилаб қолади.