Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади

  • Asosiy
  • Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади

Халқимизда нима эксанг, шуни ўрасан, қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади деган мақоллар бежиз тарих зарҳарифларила ёзилмаган. Бундан шуни англаш мумкинки, ҳар қандай ёвуз ишни халқ нигоҳидан яшириб бўлмайди. Эртами кечми, нафақат қилган нотўғри ишимизнинг жавобини ҳатто ҳар бир қадамимиз, ҳар битта янглиш гап сўзимизнинг ҳам жавобини иллоки берамиз.

Тўғри нафсни синдириш уни батомом йўқ қилишнинг ўзи бўлмайди. Аммо, аста секин ундан фориғ бўлиш мумкин. Унга ўзимизни тийиш билан эришамиз. Акс ҳолда бу кунгил нелар истамас. Ҳар бир инсон яхши яшашни ҳохлайди. Яхши машина яхши уй, яхши иш, лекин бир нарса бор уни ҳеч қандай бойлик билан топа олмаймиз, у сотиладиган бирон бир бозор ёки савдо растаси ҳам йўқ. Бу ҳузр ҳаловат, хотиржамлик. Айниқса, ота онангиз шириндан ширин фарзандларингиз бағрида кунгил фараҳлигида, оила қучоғида бўлиш, эл юрт олдида юз ёруғлиги билан мазза қилиб яшаш нақадар бахт ҳамда бу энг қиммат  хатто, баҳоси йўқ бойликдир.

Ўзингиз учун бир ўйлаб кўрингга? Сиз юқорида санаб ўтилган қийматли ҳаётни ҳузр ҳаловатсиз оиласиз бахтсиз, фарзандларнинг ширин табассумисиз ғанимат бойликка алмаштирган бўлармидингиз?!

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий университетида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Бош прокуратураси томонидан жорий йилнинг май-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги олий таълим муассасаларида Давлат раҳбарининг коррупцияга қарши курашишдаги муросасиз позицияси ҳамда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг оралиқ натижаларини профессор-ўқитувчиларга ва талабаларга етказиш мақсадида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда айнан мана шу мавзуга алоҳида тўхталди.

Тадбирни Университет Ректорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Шахло Садуллаева очиб берди. Албатта, ҳар бир нарса, ҳар бир ҳаракат оиладан бошланади. Халқимизда  “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб бежиз айтмаган. Оила деркан нафақат ўз оиламизни ҳалоллик сари етаклашимиз қолаверса, яна бир асосий оиламиз ҳисобланган минглаб миллионлаб фарзанди бўлган катта даргоҳда илм маконида нафақат устозлик балкида оналик оталик вазифаларини ўтар эканмиз биз талабаларимизга ибрат воситасини ўташимиз керак. Нафақат таълимда муомилада , юриш туришда, ҳурмат эътиборда, энг асосийси ҳалоллик ва меҳнатда уларга йўлбошчи бўлишимиз лозим керак бўлса шарт деб ўйлайман диди ўз сўзида университет проректори.

Тадбирни Ўзбекистон Ички ишлар академияси “Криминология” кафедраси полковниги Шариф Рахимович давом эттирди. Шу ўринда шуни айтмоқчиманки, тўғриси бу тадбир бироз узоқ давом этса ҳам майли эди дея диққатлироқ тинглашга уларнинг содда ва лўнда фикр мулоҳазаларини хотирамга муҳрлашга ҳаракат қилдим. Мени фикрим ҳар бир дарсни ана шундай мисоллар, маълумотлар энг асосийси ўқувчи талаба билан дустдек бўлиб самимий ўтқазиш лозим, ўшанда ишонинг талаба уйига эмас университетга шошиладиган бўлади. У кишининг ҳар бир гап сўзидан китоблар жавони кўз ўнгимда гавдалана бошлади. Асл мақсад бўлган Коррупциянинг асл илдизларини очиш бўлса, биз бу тадбирда негизларигачон билиб олдик десам адашмаган бўламан.

Тадбирда қолаверса, ўнлаб университет профессор-ўқитувчилари, талабалар, вилоятлардаги филиаллар вакиллари қатнашдилар. Ярим соатлик тадбир мобайнида коррупциянинг асл ўчоғи бу илмсизликдан жоҳилликдан, нафс қўли бўлишликдан бошланишини, энг аввало, бировнинг хаққидан қўрқиш кераклигини, ҳалоллик бу икки дунё саодати эканлигини, борига қаноат ва шукр қилиб, хотиржамликнинг қадрига етишликни тадбир иштирокчилари билан биргаликда тингладик эмас ҳис қилдик тўғрироғи.