Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Ёшлар кундалиги” (https://t.me/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy) телеграм каналида эълон қилинган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалининг қурилиши олиб борилаётган биноси ва ўқув жараёнлари ҳамда талабаларга яратилган шароитлар юзасидан #Бизни_алдаманг номли видеолавҳага жавобан, филиал талабаларига қулайлик яратиш мақсадида “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги” раҳбарияти томонидан уларнинг ўқишини Ўртачирчиқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактабидан ТАТУнинг асосий биносига кўчирилганлигини, филиал талабалари учун мультимедиа ва компьютер воситалари билан жиҳозланган аудиториялар ажратилганлигини, лаборатория дарсларининг 80-85 фоиз қисми компьютер билан жиҳозланган аудиторияларда олиб борилаётганлигини, Университетнинг ТТЖда талабалар учун ётоқхона танқислиги мавжуд бўлишига қарамай Нурафшон филиали талабалари учун 2021/2022 ўқув йилида 80 та, 2022/2023 ўқув йилида дастлаб 70 та, кейинчалик яъна 30 та, жами 100 та жой ажратилганлиги, Ахборот ресурс маркази ва кутубхоналардан тўлақонли фойдаланаётганлиги, тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилганлиги, ўтказилган турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва чемпионатларда талабаларни мунтазам равишда тақдирланиши, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни моддий рағбатлантирилиши ва бошқа шу каби бир қатор ижобий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз.