ТАТУда стипендия гувоҳномалари топширилди

  • Home
  • ТАТУда стипендия гувоҳномалари топширилди

Билмаган айб эмас, ўша билмаганини билишга ҳаракат қилмаслик катта айбдир аслида. Чунки билим ақлий зукко бўлиш инсондан сабр қаноат мақсади йўлида ҳеч бир қийинчиликни писанд қилмасликни талаб қилади. Айтишадику, орланиб сўрамаган ўзига золим деб улуғларимиз. Албатта, бу бежиз эмас, Ҳаракатдан тўхтамаган инсон ўзи кўзлаган манзилга муваққақ етиб боради, олдида турган чўққиларни бирма-бир забт этади. Бунга мисол келтириш шарт эмас, тарихимиз қолаверса, бугунги кундаги интилувчан ёшларимиз бунинг ёрқин исботидир.


Айнан ана шундай тиришқоқ талабаларимизнинг бир гуруҳи бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида таҳсил олаётган истеъдод эгаларига “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия” гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Университетимиз Ректори Сарвар Бабаходжаев талабаларимизга бунданда юқорироқ марраларни забт этишларини, Ҳукуматимиз томонидан қолаверса, университетимиз билдирган ишончни оқлашларида асло оқсамасдан бор куч ва ғайрат билан катта натижаларга эришишларини айтиб барча ёшларни самимий қутлади.

Бу стипендия елкаларингиздаги маъсулиятдир, керак бўлса ҳар бир жабҳада илҳомлантирувчи, руҳлантирувчи ҳамда кутаринки кайфият бериб, тенгдошларингизга ҳам куч берувчи бир восита бўлиши керак, бу мукофот ҳаётингидаги бир бошланғич бўлсин дея барча талабаларни ҳамда ўқитувчи устозларни табрикладилар. Чунки талабанинг ютуғи бу асли устозларнинг ютуғи саналади.