Етук малакали кадрлар ва электрон таълим ресурсларини жорий этишда амалий ишлар қилинмоқда
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали битирувчи талабаларни бандлигини таъминлаш мақсадида, “Умумтаълим мактабларини етук малакали кадрлар билан таъминлаш ва электрон таълим ресурсларини жорий этиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Халқ таълими вазирлиги IT фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи С.Мўминов, “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК ривожлантириш бўйича директори Н.Барнаев, ТАТУ Қарши филиали директори Ф.Рахматов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Т.Каримов ҳамда филиал битирувчилари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида вилоят халқ таълими бошқармаси ва ТАТУ Қарши филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шундан сўнг, халқ таълими бўлими масъул ходимлари умумтаълим мактабларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан талаба-ёшларни таништирди.