Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2022 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган республика миқёсидаги илмий-услубий конференция

  • Home
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2022 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган республика миқёсидаги илмий-услубий конференция

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2022 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган республика миқёсидаги илмий-услубий конференция

 «Юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларини қўллаш масалалари»

10-11 январ 2022 йил                     

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 569-сон Қарорига мувофиқ 2022 йил 10-11 январ кунлари “Юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларини қўллаш масалалари” мавзусида “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида илмий-услубий конференция ўтказилади.

Илмий конференцияда қуйидаги йўналишлардаги илмий-услубий тадқиқот натижалари бўйича муҳокамалар ўтказилади:

  • Рақамлашган жамиятда таълим муассасалари ўқув жараёнини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш муаммолари.
  • Масофавий ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларидан фойдаланиб мутахассислик фанларининг ўқитиш самарадорлигини оширишда инфокоммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш масалалари.
  • Ахборот технологияларидан умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланиш услублари ва тавсияларини яратиш.
  • Кредит тизими асосида ўқитишнинг юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги ўрни.

КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ

Конференцияда иштирок этиш учун тақдим этилган тезислар икки тилда – ўзбек ва рус тилларида қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича илмий-услубий натижалари ўз аксини топган бўлиши шарт. Қабул қилинган тезислар экспертлар томонидан кўриб чиқилиб, конференция материалларига киритилади ва илмий тўплам шаклида нашр этилади.

Ўтказиладиган конференцияда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессор-ўқитувчилар ва мутахассислари, илмий ходимлари, докторантлари, магистрантлари ва иқтидорли талабалари ҳамда бошқа олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари иштирок этишлари мумкин.

Конференция материалларида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар масъулдирлар.

Конференция материаллари 2021 йил 31 декабр кунига қадар ташкилий қўмитанинг:

  1. shaxnoza23@mail.ru - Рақамлашган жамиятда таълим муассасалари ўқув жараёнини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш муаммолари
  2. mahmudova_mohiniso@mail.ru - Масофавий ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларидан фойдаланиб мутахассислик фанларининг ўқитиш самарадорлигини оширишда инфокоммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш масалалари
  3. Ахборот технологияларидан умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланиш услублари ва тавсияларини яратиш
  4. Кредит тизими асосида ўқитишнинг юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги ўрни

электрон почталари орқали ёки маълумот ташувчи воситада, электрон варианти ҳамда қоғоз нусхаси тезис кўринишида қабул қилинади.

 

МАҚОЛАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

  1. А4 (210x297 мм) форматда «Times New Roman» шрифтида «Word» редакторида компьютерда терилган бўлиши керак.
  2. Асосий матн шрифтининг ўлчами 14 кегл 1 оралиқда.
  3. Барча ҳавола ва сатрма-сатр изоҳлар улар тегишли бўлган ўша бетнинг ўзида терилади (асосий матндаги каби ўша шрифтда, фақат 10 кегл билан).
  4. Киритиладиган ёки териладиган рамзий белгилар ўлчами тахминан бош харфнинг баландлигига тенг бўлиши керак.
  5. Матннинг муҳим қисмларини курсив билан ажратиш мумкин.
  6. Хошияни варақнинг тўртта томонидан қолдириш керак: тепа ва пастдан 20 мм, ўнгдан 15 мм ва чапдан 30 мм.
  7. Қўлёзма матни 2 бетдан ошмаслиги керак, шунингдек хошия бўйича варақнинг икки томонидан текисланиши керак.
  8. Бош, қалин харфлар билан сарлавҳа терилади, кейинги сатрдан бир ярим оралиқ масофа билан муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш., ОТМ номи терилади.
  9. Бир ярим оралиқ масофа билан кейинги сатрдан матн терилади.
  10. Мақоладаги ҳаммуаллифлар сони 3 тадан ошмаслиги керак.
  11. Битта муаллиф тўттагача мақолада иштирок этиши мумкин.

 

Мақолани расмийлаштириш бўйича наъмуна

 

ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТИЗИМЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ

 Э.Ш.Назирова, Ш.Б.Абидова, Р.Т.Содиқов, М.М.Махмудова (ТАТУ)

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2022 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган республика миқёсидаги илмий-услубий конференция

 

Юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб бермайдиган ҳамда бевосита конференция мавзусига алоқадор бўлмаган материаллар Ташкилий қўмита томонидан қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

 Мурожаат учун: (+99871) 238-65-99; e-mail: shaxnoza23@mail.ru;  mahmudova_mohiniso@mail.ru; (+99893) 570-23-53, (Ш.Позилова).

Ташкилий қўмита