Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2022 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган республика миқёсидаги илмий-услубий конференция
«Юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларини қўллаш масалалари»
10-11 январ 2022 йил
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 569-сон Қарорига мувофиқ 2022 йил 10-11 январ кунлари “Юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларини қўллаш масалалари” мавзусида “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида илмий-услубий конференция ўтказилади.
Илмий конференцияда қуйидаги йўналишлардаги илмий-услубий тадқиқот натижалари бўйича муҳокамалар ўтказилади:
- Рақамлашган жамиятда таълим муассасалари ўқув жараёнини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш муаммолари.
- Масофавий ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларидан фойдаланиб мутахассислик фанларининг ўқитиш самарадорлигини оширишда инфокоммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш масалалари.
- Ахборот технологияларидан умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланиш услублари ва тавсияларини яратиш.
- Кредит тизими асосида ўқитишнинг юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги ўрни.
КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ
Конференцияда иштирок этиш учун тақдим этилган тезислар икки тилда – ўзбек ва рус тилларида қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича илмий-услубий натижалари ўз аксини топган бўлиши шарт. Қабул қилинган тезислар экспертлар томонидан кўриб чиқилиб, конференция материалларига киритилади ва илмий тўплам шаклида нашр этилади.
Ўтказиладиган конференцияда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессор-ўқитувчилар ва мутахассислари, илмий ходимлари, докторантлари, магистрантлари ва иқтидорли талабалари ҳамда бошқа олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари иштирок этишлари мумкин.
Конференция материалларида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар масъулдирлар.
Конференция материаллари 2021 йил 31 декабр кунига қадар ташкилий қўмитанинг:
- shaxnoza23@mail.ru - Рақамлашган жамиятда таълим муассасалари ўқув жараёнини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш муаммолари
- mahmudova_mohiniso@mail.ru - Масофавий ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларидан фойдаланиб мутахассислик фанларининг ўқитиш самарадорлигини оширишда инфокоммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш масалалари
- Ахборот технологияларидан умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланиш услублари ва тавсияларини яратиш
- Кредит тизими асосида ўқитишнинг юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги ўрни
электрон почталари орқали ёки маълумот ташувчи воситада, электрон варианти ҳамда қоғоз нусхаси тезис кўринишида қабул қилинади.
МАҚОЛАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
- А4 (210x297 мм) форматда «Times New Roman» шрифтида «Word» редакторида компьютерда терилган бўлиши керак.
- Асосий матн шрифтининг ўлчами 14 кегл 1 оралиқда.
- Барча ҳавола ва сатрма-сатр изоҳлар улар тегишли бўлган ўша бетнинг ўзида терилади (асосий матндаги каби ўша шрифтда, фақат 10 кегл билан).
- Киритиладиган ёки териладиган рамзий белгилар ўлчами тахминан бош харфнинг баландлигига тенг бўлиши керак.
- Матннинг муҳим қисмларини курсив билан ажратиш мумкин.
- Хошияни варақнинг тўртта томонидан қолдириш керак: тепа ва пастдан 20 мм, ўнгдан 15 мм ва чапдан 30 мм.
- Қўлёзма матни 2 бетдан ошмаслиги керак, шунингдек хошия бўйича варақнинг икки томонидан текисланиши керак.
- Бош, қалин харфлар билан сарлавҳа терилади, кейинги сатрдан бир ярим оралиқ масофа билан муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш., ОТМ номи терилади.
- Бир ярим оралиқ масофа билан кейинги сатрдан матн терилади.
- Мақоладаги ҳаммуаллифлар сони 3 тадан ошмаслиги керак.
- Битта муаллиф тўттагача мақолада иштирок этиши мумкин.
Мақолани расмийлаштириш бўйича наъмуна
ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТИЗИМЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ Э.Ш.Назирова, Ш.Б.Абидова, Р.Т.Содиқов, М.М.Махмудова (ТАТУ) Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2022 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган республика миқёсидаги илмий-услубий конференция
|
Юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб бермайдиган ҳамда бевосита конференция мавзусига алоқадор бўлмаган материаллар Ташкилий қўмита томонидан қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Мурожаат учун: (+99871) 238-65-99; e-mail: shaxnoza23@mail.ru; mahmudova_mohiniso@mail.ru; (+99893) 570-23-53, (Ш.Позилова).
Ташкилий қўмита