Алоқа тарихи музейига сайёҳат

  • Home
  • Алоқа тарихи музейига сайёҳат

Тарихсиз келажак йўқ. Аслида ҳар бир ўтаётган кунимиз тарих зарварағларига ёзилиб боради. Бу дегани бугун ҳам тарихга айланди деганидир. Шунинг учун ҳам бежизга улуғларимиз ҳар бир дақиқадан унумли фойдалан, ўрган интил, ишла эртанги кунга замин ҳозирлаки, кун келиб ишинг, яхши деган номинг, қолаверса, меҳнатинг самараси ўз меваларини бериб нафақат авлодларни балки бутун бир келажакни хушнуд айласин.


Шу ўринда шуни алоҳида муҳрлаш керакки, тарихни билмай туриб келажакка одимлаш қийин. Ушбу йўналишда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Юнусобод тумани “Туркистон” маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ёшлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги “Алоқа тарихи музейи”га сайёҳат ташкил этилди.


Саёҳат даврида ёшларга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ректори Сарвар Бабаходжаев ҳамроҳлик қилди ҳамда ёшларга “Алоқа тарихи музейи”да ташкил этилган алоқа ташкил этилгандан бошлаб, уларнинг соҳалар бўйича йўналишлари, унинг ўзига ҳос йўналишлари бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, мазкур мажмуанинг малакали ходимлари томонидан ёшларга ҳар бир экспонат бўйича тўлиқ маълумот берилди. Ёшлар томонидан ушбу экспонатларни нафақат кўриш балки уларни реал вақт давомида ишлатган ҳолда ўзлари ҳис қилиб яна бир бора тарихга нигоҳ ташлашларига имконияти яратилди.


Ёшларнинг саволларига бирма бир жавоб бериб ўтилди. Саёҳат якунида улар билан Қизиқарли савол жавоб, олинган маълумотларнинг қанчалик эгалланганлиги юзасидан кичик викторина ўтказилди. Ўйлаймизки, бугунги саёҳат уларда бутун умр эсда қолади. Негаки, айтишадику, саёҳат қил фикринг теранлашади, зиёрат қил қалбинг мусаффолашади деб кексаларимиз. Ахир катталаримиз ўз тажрибаларига суяниб ҳамда бошидан, қошидан ўтганлиги учун ҳам бизларга ўқтириб кетишганку.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, агар инсон истаса ҳаммасига эришиши, ҳаммасини қилиши мумкин. Бунинг учун шарт-шароит бисиёр, баҳонага ҳожат ҳам сабаб ҳам йўқ. Бунга бугунги тадбир яъни ҳар бир ижобий фикр ва мақсадларни қўллаб-қувватлаб келаётган университет ректор ва проректорлари биз ёшлар билан, улар биз билан мавзусидаги саёҳат хабарномаси ҳам юқоридаги гапларнинг исботидир.