Raxmatullaev Marat Alimovich

Ism Sharifi: Raxmatullaev Marat Alimovich
Tug‘ilgan sana: 15-09-1956
Tug‘ilgan joyi: Toshkent viloyati
Ilmiy unvoni: Texnika fanlari doktori, Professor
Ta’lim: Toshkent elektrotexnika aloqa instituti
Yo‘nalish: -
Mutaxasisligi: -

 

   Марат Алимович Рахматуллаев 1956 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Охангарон туманида хизматчи оиласида дунёга келди.

   Профессор, техника фанлари доктори. Ахборот технологиялари, норавшан мантиқ, эксперт тизимлари, автоматлаштирилган лойиҳалаштириш ва бошқариш тизимлари, маълумот  ва билимлар базалари, автоматлаштирилган ва электрон кутубхоналар  бўйича мутахассис.

 

Илмий-тадқиқот фоалияти.

   1984 йилда «Технологик ишлаб чиқариш автоматлаштирилган  бошқариш тизимларни яратиш масалалари» мавзусида 13.12.01 «Техник тизимларни бошқариш» ихтисослиги бўйича техника фанлари номзодини олиш учун диссертация ҳимоя қилди. 1994 йилда  «Детерминистик ва норавшан технологик муҳитларда ечимларни ишлаб чиқариш метасистемалар яратиш назарияси ва амалий усуллари» мавзусида «Техник тизимларни бошқариш» ихтисослиги бўйича техника фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилди.

   Ахборот технологияларини ахборот кутубхона фаолиятида қўллаш, илмий-таълимий ахборотларни қидиришни интеллектуализация қилиш бўйича илмий мактабга асос солди.   

   8 фалсафа доктори ва иккита техника фанлари докторларини тайёрлади, шунингдек, бугунги кунда 3 та докторант ва тадқиқотчиларга илмий раҳбарликни амалга оширяпти. 220 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи бўлиб, булардан 10 та монография, 2 та дарслик ва ўқув қўлланма ҳамда илмий ва ўқув-услубий ишлар муаллифи.

Педагогик фаолият.

   А.Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтида «Интеграциялаштирилган автоматлаштирилган кутубхона тизимлари»,  «Ахборот тизимлари ва тармоқлари» курсларини, ТАТУ магистрантлари учун «Жаҳон ахборот ресурслари», «Ахборот кутубхона тизимларини лойиҳалаштириш»  ташкил этиб, ўқув методик таъминотини йўлга қўйган.

   Рахматуллаев ТЕМПУС дастурининг (2009-2012) «Ахборот кутубхона соҳасида янги магистрлик дастурлари» лойиҳасининг асосий ташкилотчиси ҳамда кординатори ҳисобланади.  Мазкур лойиҳа асосида Ахборот кутубхона тизимлари кафедраси Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик магистратура мутахассислиги учун янги ўқув дастурини жаҳон стандартлари асосида ташкил этишга асос бўлди. ТДМИ ва ТАТУ профессор-ўқитувчилари Англия, Шотландия, Испания, Италия, Латвия университетларида малака оширдилар.      

   ERASMUS дастурининг (2017-2019 йй.) «Техник реабилитация (Tech-Rekh)» лойиҳасининг кординатори.  Мазкур лойиҳа Тошкент Ахборот Технологиялари университетида “Медицинада ахборот технологиялари” бўйича янги магистрлик дастурини яратишга асос бўлди.

Жамоат иши.

   2000 йилда Марат Алимович Рахматуллаев республиканинг етакчи кутубхоналарининг директорлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Кутубхоналар  Ассоциациясини ташкил этиб, унинг ижрочи директори вазифасини бажарди. Мазкур Ассоциациянинг асосий функциялари:    

  • Намунавий автоматлаштирилган кутубхонани яратиш, кутубхоналар тармоғи ҳамда кутубхоначилар учун ўқув марказларини ташкил этиш;
  • Ўзбекистонда кутубхона соҳасини ислоҳ қилиш бўйича конференциялар, семинар ва давра суҳбатлари ташкилотчиси;
  • Кутубхона соҳаси бўйича халқаро фондлар эксперти.

   

   Рахматуллаев «Электрон кутубхона тармоқларида илмий таълимий ахборотларидан фойдаланиш ва яратиш технологиялари» (2009-2015) номли конференция, «Инновацион ривожланиш учун ахборот ресурслари» (2017 йилдан) номли халқаро форум муаллифи ва ташклотчиси. Мазкур анжуманга ҳар йили жаҳоннинг етакчи Information Services компаниялари (Springer, Emerald, ProQuest, Oxford University Press, EBSCO и др.) вакиллари таклиф этилиб, илмий-таълимий ресурсларни электрон маълумотлар базаларини ташкил этиш бўйича магистрантлар, профессор-ўқитувчилар учун тақдимотлар ва маҳорат дарслари ташкил этилади.

   Рахматуллаев «Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва кутубхона ресурслари» номли «Central Asia» (с 1999 г) халқаро конференция лойиҳасининг муаллифи ва ташкилотчиси. Мазкур конференциянинг ҳар йилги иштирокчилари дунёнинг етакчи кутубхона соҳаси олимлари кутубхона соҳаси ходимларидир.  

   Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш бўйича HEREs эксперт командаси раҳбари.  ТАТУ докторлик диссертациялари ҳимоя кенгаш аъзоси. Докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича (05.01.04) илмий семинар раиси.

 

Илмий журналларда таҳририятларида аъзолик.

  • «ОLIY TA’LIM TARAQQIYOTI ISTIQBOLLARI» илмий-методик журнал бош муҳаррири («Перспективы развития высшего образования» c 2013), ОАК рўйхатига кирган;
  • SCIENCE GOVERNANCE AND SCIENTOMETRICS. Управление наукой и наукометрия (Россия)
  • «БИБЛИОСФЕРА», ГПНТБ СО РАН (Россия)
  • «НОВОСТИ НАУКИ КАЗАХСТАНА». Научно-технический сборник . Алма Ата. НЦ НТИ
  • SCIENCE AND TECHNICAL LIBRARIES. Научные  и технические библиотеки . ISSN1027-3689
  • «KUTUBXONA.UZ» и INFOLIB каби журналларнинг таҳририят аъзоси

Халқаро фаолияти.

   Профессор Рахматуллаев халқаро миқёсдаги эксперт сифатида халқаро кутубхоначилик ва илмий бир қатор илмий жамоаларга таклиф этилиб, мазкур жамоалар аъзоси бўлган.

   2001-2018 йилларда - Национальный координатор проекта Ўзбекитсонда eIFL лойиҳасининг Миллий кординатори. Маълумот базаларини баҳолаш халқаро эксперт гуруҳининг аъзоси. Бу Ўзбекистон кутубхоналарига халқаро электрон илмий таълимий ресурсларга имтиёзли аъзо бўлишга, шунингдек, етакчи мамлакатларнинг электрон нашрларга оид муаллифлик хуқуқлари масалалари билан танишишга имкон яратди. 

  • «Библиотеки в меняющемся мире» (Россия) номли Халқаро Қрим конференциясининг «Интернет и электронные базы данных» секцияси раиси.
  • Халқаро кутубхоначилик ахборот аналитик маркази директорлар Кенгаши аъзоси ILIAC (США); Электрон кутубхоналарни ишлаб чиқувчи ва фойдаланувчилар халқаро  Ассоциацияси аъзоси (Россия), Халқаро Иссык-Куль кутубхона  конференцияси секция раиси;
  • Бостон оммавий кутубхонаси, Чехия, Венгрия, Турция, Литва Миллий кутубхоналари, Каунас университети, Италиянинг Парма университети, АҚШ Конгресса кутубхоналарининг электрон кутубхоналари ва ахборот тармоқлари бўйича тажрибасини ўрганган;
  • АҚШ нинг Fulbright (США, 2006-2007 йй.) грантига сазовор бўлган. Шунингдек, ТЕМПУС и ЭРАЗМУС Northeastern University, Maryland University, Washington University (USA), шунингдек, Лобачевский университети (Россия), Барселона Университети (Испания), Сарбона Университетлари (Париж) тажрибасини ўрганган.

Мукофотлар.

  • Ўзбекистон Президентининг Дўстлик ордени 2011 йил
  • Қирғизистон Республикаси кутубхоначилик ва халқаро алоқаларни ривожлантириш медали 2019 йил
  • 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг "Ахборот-кутубхона аълочиси" медали.

Лойиҳалар

 

Раҳматуллаев 40 дан ортиқ илмий лойиҳаларнинг муаллифи ва ижрочиси, шундан 30 га яқини кутубхона соҳасига тегишли.