

Форум дастурининг якуний қисмида Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим муассасалари ўртасида эришилган келишувлар асосида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу ҳужжатлар таълим, илмий-тадқиқот фаолияти, академик алмашинув, қўшма таълим дастурлари ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Шундан сўнг форум доирасида ташкил этилган алоҳида мажлислар модераторларининг ҳисоботлари тақдим этилди. Унда сессиялар давомида билдирилган таклифлар, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва бўлажак қўшма ташаббуслар тўғрисида ахборот берилди.