Бугун Муҳаммад ал- Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан Юнусобод туманида “ЁШЛАР БИЛАН 1 КУН" шиори остида Ёшлар-фестивали ўтказилди.
Фестивални Университетимиз Ректори Б. Маҳкамов очиб берди ва барча ёшларга омад тилаб, илиқ тилакларини билдириб ўтди.
Тадбирда вело-марафон, концерт уюштирилиб, муносиб қатнашган ёшлар Университетимиз раҳбарияти томонидан тақдирланди.
Бугунги тадбирда университетимиз профессор- ўқитувчилари, 10 дан ортиқ маҳалла фаоллари, 200 дан ортиқ ёшлар қатнашишди.