Жорий йилнинг 8 апрел куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Хотин-қизлар кенгаши томонидан "Оила мустахкамлигини таъминлаш омиллари" ҳамда "Оила муқаддас даргоҳ" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти азоси, фалсафа фанлари доктори, профессор, Халқаро тоифадаги спикер, “Меҳнат Шухрати” ордени соҳибаси Шермухамедова Жамила Ташпулатовна, Юнусобод Тумани Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ишлари буйича маслахатчиси Ашрапова Икболхон Кутбитдиновна, "Шухрат" медали соҳибаси Акрамова Феруза Акмаловнани қатнашдилар.
Давра суҳбати қизғин равишда савол жавоб тариқасида бўлиб ўтди. Иштирокчилар кўникмаларга эга бўлиши изланиши жамиятда ўз ўрнини топиши кераклиги ҳамда, ҳаётда ҳар бир инсон аниқ мақсад сайин интилиши бунинг учун мақсад, ҳаракат, вақт, натижа тамойилларига асосан йўл тутиши лозимлиги, ота-онанинг фарзанд тарбиясига таъсири, эр - хотин муносабати, ҳар бир инсон касб ва шахсини ажрата олиши; аёллар нафақат уй бекаси балки жамиятда ўз ўрнини топишлари ҳамда ҳар бир инсон энг асосийси ўз инсонийлигини йўқотмаслиги зарурлиги таъкидлаб ўтилди.