” СОҒЛОМ ОНА - СОҒЛОМ ОИЛА”

  • Startseite
  • ” СОҒЛОМ ОНА - СОҒЛОМ ОИЛА”

Барчамизга аёнки  ҳозирда юртимизда спортга  катта эътибор қаратилмоқда. Аёлларни спортга жалб қилиш, уларни спорт  сохасида юртимиз равнақини   янада юксалтириш , жисмоний салоҳияти юқори  рухий тетик қилиб тарбиялаш , шу жумладан, бўш  вақтларини мазмунли ўтказиш учун давлатимиз томонидан бир қанча имкониятлар яратилди.

         “Соғ танада соғлом ақл”   дейди доно халқимиз. Спорт нафақат жисмоний юксалиш, балки маънан  етукликка чорлайди десак  муболаға бўлмайди. Аёлни ташқи кўринишига шу билан бир қаторда кайфиятига ам таъсири  катта десак адашмаган бўламиз. 

06.05.2021 санасида Тошкент ахборот технологиялари университети  Ҳотин-қизлар кенгаши, ”Жисмоний тарбия” кафедраси  ва  БҚУК ҳамкорликда ” СОҒЛОМ  ОНА - СОҒЛОМ ОИЛА”  шиори остида университетнинг аёл профессор ўқитувчилари ва аёл ишчи ходимлар ўртасида  спорт мусобақалари ташкиллаштирилди. Аёл профессор-ўқитувчилар  ва  бўлим ходимлари ушбу тадбирга фаол иштирок этдилар. Тадбирда волейбол, бадминтон, стол тенниси ва шаҳмат бўйича аёллар ўзаро беллашдилар. Волейбол бўйича беллашувлар  факультетлараро бўлиб ўтди.

Беллашув спорт мураббийлари томонидан баҳолаб борилди. Тадбир сўнгида  ғолибларни университет касаба уюшмаси  томонидан  совғалар билан тақдирландилар.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан аёлларга эътиборни кучайтириш маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш тўғрисида муҳим  сўзлар айтилган. Аёлларни жисмоний чиниқтириш ,уларни спорт  соҳасида қобилиятларини  намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш кераклиги айтиб ўтилган.