Республика ахборот кутубхона марказида Ахборот кутубхона соҳаси ходимларини малакасини ошириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

  • Startseite
  • Республика ахборот кутубхона марказида Ахборот кутубхона соҳаси ходимларини малакасини ошириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

🔷Бугун Республика ахборот кутубхона марказида Ахборот кутубхона соҳаси ходимларини малакасини ошириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

✅Бу марказ негизида Республикамизда ягона бўлган “Намунавий автоматлаштирилган кутубхона” очилди.
Мазкур кутубхона очилиши Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонаси, Республика ахборот кутубхона маркази ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ “Ахборот кутубхона тизимлари” кафедраси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

✅Мазкур кутубхона базасида кафедра филиали ташкил этилган бўлиб, “Кутубхона-ахборот фаолияти” йўналиши ҳамда “Электрон кутубхона ва архивлар” магистратура мутахассислиги талабаларига малакавий, ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш, назарияни амалиёт билан уйғунликда олиб бориш, замонавий ахборот кутубхона технологиялари билан танишиш, электрон кутубхоналар ишини, виртуал кутубхона хизматларини ташкил қилиш ва бошқариш ҳамда жаҳон ахборот ресурслари базасидан фойдаланиш каби имкониятлар яратилди.