"Молиявий хавфсизлик" олимпиадаси иштирокчиларилари тақдирландилар

  • Startseite
  • "Молиявий хавфсизлик" олимпиадаси иштирокчиларилари тақдирландилар

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Халқаро тармоқ институтига аъзо бўлган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган “Молиявий хавфсизлик” бўйича талабалар Ҳалқаро олимпиадасининг “Ахборот хавфсизлиги” йўналишида 2-саралаш босқичи Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ўртасида юқори савияда ўтказилди.

Олимпиадада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Бўлим бошлиғи Очилов Фарход Маликович, ДУК Киберхавфсизлик маркази, Идоралараро Хамкорлик бўлими Бош мутахассиси Хусенов Фарух Хомидович, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси Маннанова Шохида Гайбуллаевна, ТАТУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ташев Комил Ахматович, ТАТУ Ахборот хавфсизлигини таъминлаш кафедра мудири Ғуломов Шерзод Ражабоевич Ҳакамлик қилишди ва ғолиб талабаларни аниқлаб беришди. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ талабаларидан 4 нафари Айсаев Искандар, Туракулов Фариджон, Абсамитов Бехруз ҳамда Рахимов Орзужон ғолиб деб топилди ва Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро олимпиаданинг “Ахборот хавфсизлиги” йўналишининг якуний босқичида қатнашишни қўлга киритишди.


Шунингдек, ТАТУда бўлиб ўтган Халқаро тармоқ институтига аъзо бўлган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган “Молиявий хавфсизлик” бўйича талабалар Ҳалқаро олимпиадасининг “Ахборот хавфсизлиги” йўналишининг 1-саралаш босқичида ғолиб бўлган 5 нафар талабалар Айсаев Искандар, Туракулов Фариджон, Абсамитов Бехруз, Рахимов Орзужон ҳамда Пак Василий Университет ректори томонидан Сертификат ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.