“IT WomenUz - 2021”

ТАТУда “IT WomenUz - 2021” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар учун “Компьютер саводхонлиги” курсиларининг 2- мавсумига старт берилди .


Бугун, 18 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Дастурий махсулотлар ва ахборот технологиялар технологик парки” МЧЖ (“IT-Парк”), Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ), Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Тошкент шаҳридаги Амити университети билан ҳамкорликда ташкил этилаётган хотин-қизларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига жалб қилишга қаратилган “IT WomenUz - 2021” лойиҳаси доирасида “аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар учун “Компьютер саводхонлиги” ўқув курсининг 2-мавсумига старт берилди.


Ушбу ўқув курсга Юнусобод тумани кесимида “аёллар дафтари”га кирган 29 нафар хотин-қизлар қамраб олинган.