Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўш иш ўринлар ярмаркаси, икки авлод учрашуви ҳамда байрам тадбири ташкил этилди

  • Startseite
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўш иш ўринлар ярмаркаси, икки авлод учрашуви ҳамда байрам тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлги ташаббуси билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот  технологиялари университетида “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” байрам тадбири ташкил этилди.

Табиатнинг уйғониш даври ва кун билан туннинг тенглашган вақти бўлмиш Наврўзи олам университетнинг барча факультетларининг миллий таомлар, кийим-кечаклар, ота-боболаримиз фойдаланган буюмлар, улардан мерос бўлиб, отадан-болага ўтиб келаётган урф-одат ҳамда дастурлар, миллий қўшиқ ва рақслар ифодаланган кўргазма билан бошланади. Кўргазмага ташриф буюрганлар халқимиз ва меҳмонлар кўп миллатли  халқимизнинг миллий хусусиятларига гувоҳ бўлишлари мумкин. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар биргаликда миллий қўшиқларни ижро этиб, йигит-қизлар миллий мусиқа асбоблари билан ўзаро баҳру-байт айтишади. Байрам томошаларига келган меҳмонлар кўргазмага қўйилган миллий таомлар – Наврўз гўжаси, сумалак, ёрма, жуери гуртик, буғдой гуртик, зағара, майсук ва шу каби таомлардан таътиб кўриш имконига эга бўлишди.

            Бир томонда кўргазма бўлаётган бўлса, университет ховлисида барча факультетларнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва барча ходимлари ўртасида миллий ўйинлар – арқон тортиш, кураш, тош кўтариш каби ўйинлар ўтказилиб, байрамга ката руҳият бахшида этди.

            Шундан сўнг байрамнинг ҳамма кутган «Азиз Ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» мавзусида театрлаштирилган адабий-мусиқий қисми бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
           Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов сўзга чиқиб, шарқона тақвим бўйича янги йил байрами, тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик белгиси Наврўз аййёми билан барча йиғилганларни қизғин муборакбод этди.    

Байрам тадбир доирасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар ижросини бажариш мақсадида “Бўш иш ўринлар ярмаркаси” ташкил этилди.  Ярмарканинг очилиш маросимида таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар қатори олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, замон талабаларига мос малакали кадрларни тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага рақобатдош мутахассисларни етказиб бериш, бу орқали иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий фаровонликни таъминлашга йўналтирилган.

Шу билан бир қаторда бугунги кунда олийгоҳларда талабалари бандлигини таъминлаш ҳам устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Ана шуларни инобатга олган ҳолда мутасаддиларга ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида  бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

           Мазкур тадбир доирасида талабалар учун корхона ва ташкилотларнинг бўш иш ўринлари ярмаркаси, Китоб ярмаркаси ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

            “Инсон қадри” шиори остида АКТ вазирлигининг махсус лойиҳасига ҳам старт берилади. Лойиҳа доирасида, ТАТУнинг имконияти чекланган, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган ёрдамга муҳтож, шунингдек кам таъминланган талабаларни Вазирлик томонидан талаба-ёшларга эсдалик совғалар топширилди.